Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


“Хизмат қилувчи хўжаликлардан олинган даромадлар” –


Download 1.65 Mb.
bet203/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

9370 “Хизмат қилувчи хўжаликлардан олинган даромадлар” – ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида асосий фаолиятга хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан (соғлиқни сақлаш бўлинмаси, сарторошхона, кутубхона, болалар боғчаси ва бошқа муассасалари, санаторийлар, ошхона, меҳмонхона, спорт комплекслари ва бошқалар) олинган даромадлар акс эттирилади. Бунда олинган ёки ҳисобланган даромадларни акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” ва бошқа счётлар дебетланади. Йил якунида 9370- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади

  • 9380 “Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” - ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида турли юридик ва жисмоний шахслардан қайтариб бермаслик шарти билан олинган молиявий ёрдам суммалари акс эттирилади. Бунда олинган ёрдамнинг турини акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 “Касса”, 5110 “Ҳ исоб-китоб счёти”, 0100 “Асосий воситалар счёти”, 1000 “Материаллар счёти” ва бошқа счётлар дебетланади. Йил якунида 9380- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади

  • 9390 “Бошқа операцион даромадлар”- ушбу пассив ва вақтинчалик счётнинг кредитида юқорида келтирилган счётларга олиб борилмаган бошқа операцион даромадлар, масалан инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, турли қоплама суммалар ва бошқалар, акс эттирилади. Бунда мос равишда ТМЗ ва пул маблағларини акс эттирувчи счётлар (0100,1000,2800,2900,5000 ва бошқалар) дебетланади. Йил якунида 9390- счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

    Корхоналарнинг асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларининг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари бўйича олиб борилади.


    12.4.Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва

    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   324




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling