Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар


Download 1.65 Mb.
bet199/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар деганда қимматли қоғ озлар, валюта операциялари, кредит ва қарзларни беришдан олинган даромадлар тушунилади. Буларга роялти, дивидендлар ва фоизлар, ижобий курс фарқлари кўринишидаги даромадлар ва бошқалар киради.
Фавқулотдаги даромадлар деганда юз бериши доимий характерга эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан олинган даромадлар тушунилади. Буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, революцион ўзгаришлар натижасида вужудга келган даромадлар киради.
Корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Даромадларни ҳисоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва баҳолаш;

  • Даромадларни тўғри гуруҳлаш ва тегишли счётларда акс эттириш;

  • Даромадларни солиқларга муносабатини тўғри белгилаш;

  • Даромадларни молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш ва бошқалар.



12.2.Сотишдан олинган даромадларнинг ҳисоби

21-сон БҲМСга мувофиқ сотишдан олинган даромадлар қуйидаги счётларда ҳисобга олинади:



  • 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар” – бу пассив ва вақтинчалик счётда корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотишдан олган даромадларини ҳисобга олишда фойдаланадилар. Счётнинг кредитида олинган даромад йил мабойнида тўпланиб боради, бунда маҳсулотни сотиш усулига қараб турли счётлар дебетланади. Масалан, маҳсулот нақд пулга сотилганда 5010 “Касса” счёти, маҳсулот нақдсиз сотилганда эса 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 4110 “Махсус ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар”, 4120 “Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар” ва бошқа дебиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар дебетланади. Йил мабойнида 9010 “ Тайёр маҳ сулотларни сотишдан олинган даромадлар” счёти фақат кредит сальдосига эга бўлади ва бу сальдо йил бошидан бошлаб олинган даромад суммасини кўрсатади. Йил якунида ушбу счётнинг кредитида тўпланган сумма унинг дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий натижа” счетининг кредитига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


  • Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling