Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Дебет 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи” Кредит


Download 1.65 Mb.
bet213/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Дебет 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи”
Кредит 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”
Тайёр маҳсулот, товарлар, иш ва хизматларнинг мос равишдаги 9110,9120, 9130 счётларда акс эттирилган сотиш таннархи ҳисобот даври охирида 9910 “Охирги молиявий натижа” счётининг дебетига ўтказилади.
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини счётларда акс эттириш тартиблари 13.2-жадвалда келтирилган.
13.2-жадвал
Сотиш таннархини счётларда акс эттириш тартилари

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши



Дебет

Кредит



1

Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи

9110

2810 - 2830

2

Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи

9110

1110, 1120

3

Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи

9110

2110

4

Сотилган товарларнинг таннархи

9120

2910-2990

5

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи



9130

2010, 2310, 2710

6

Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш услулида)

9140

6010

7

Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди:







а) асосий моддий захиралар:







захираларнинг ўсиши;

1010-1090

9150

захираларнинг камайиши;

9150

1010-1090

б) тугалланмаган ишлаб чиқариш:







ўсиш;

2010

9150

камайиш;

9150

2010

в) тайёр маҳсулот:







захираларнинг ўсиши;

2810

9150

захираларнинг камайиши;

9150

2810

г) товарлар:







захираларнинг ўсиши;

2910-2990

9150

захираларнинг камайиши.

9150

2910-2990

8

Ҳисобот даврининг охирида 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш" счётининг ёпилиши

9910

9140

9

Ҳисобот даври охирида 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар" счётининг ёпилиши

9910
(9150)

9150
(9910)

10

Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши

9910

9110, 9120, 9130



13.3.Давр харажатлари ҳисоби

21-сон БҲМС га мувофиқ давр харажатлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:



  • 9410 “Сотиш харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотишга доир харажатлар (реклама харажатлари, сотиш билан боғлиқ ходимларнинг иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация харажатлари, транспортировка ва бошқа шу каби сотиш билан боғлиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг «Сотиш харажатлари» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (5110,5010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9410- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида бошқарувга доир харажатлар (иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси ва бошқа шу каби бошқарув билан боғлиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг «Маъмурий-бошқарув харажатлари» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (0200, 0500, 1000, 5110, 5010, 6710, 6520, 6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9420 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


  • Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling