Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) –


Download 1.65 Mb.
bet224/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) – бу сотишдан олинган ялпи фойда устига асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни қўшиш ва давр харажатларини айиришдан кейин ҳосил бўлган сумма.
Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар) – бу асосий фаолиятдан олинган молиявий натижага молиявий фаолиятга доир даромадларни қўшиш ва молиявий фаолиятга доир харажатларни айиришдан кейин ҳосил бўлган сумма.
Солиқ тўлагунгача фойда (зарар) - умумхўжалик фаолиятидан олинган молиявий натижага фавқулотдаги фойдани қўшиш ва фавқулотдаги зарарларни айиришдан кейин ҳосил бўлган сумма.
Соф фойда (зарар) – бу солиқ тўлагунгача фойда (зарар)дан фойда солиғи ёки ягона солиғ тўловини суммасини айиришдан ҳосил бўлган сумма.
Роялти кўринишидаги даромадлар - корхоналарнинг номоддий активларини, масалан компьютерлар учун дастурлар таъминотини, лиценциялар ва бошқаларни ижарага беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган даромадлари.
Дивидендлар – бу акцияларга киритилган молиявий инвестициялар учун ҳисобланган даромад.
Фоизлар кўринишидаги даромадлар - бошқа юридик шахсларга берилган қарзлар ва кредитлар учун ҳисобланган фоизлар.
Валюта курслари фарқларидан олинган даромадлар - корхонанинг валюта счётида сақланаётган чет валютаси ва чет эл валютасидаги дебиторлик қарзлар бўйича ҳисобланган ижобий курс фарқлари.


Мавзу бўйича назорат саволлари



  1. Молиявий натижа нима ва у қандай кўрсаткичлар билан ифодаланади?

  2. Сотишдан олинган ялпи фойда нима ва унинг ҳисоби қандай юритилади?

  3. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисоби қандай юритилади?

  4. Молиявий фаолиятдан фойда (зарар)лар ҳисоби қандай юритилади?

  5. Солиққача фойда нима ва унинг ҳисоби қандай юритилади?

  6. Соф фойда қандай топилади унинг ҳисоби қандай юритилади?

  7. Ҳисобот йили тақсимланмаган фойдаси ҳисоби қандай юритилади?

  8. Ўтган йиллар ва ҳисобот йил фойдаси тақсимланиши ҳисоби қандай юритилади?




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling