Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
-тестда келтирилган шартлар асосида корхонанинг солиқга тортиладиган фойдасининг суммаси қанча?
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-тестда келтирилган шартлар асосида корхонанинг соф фойдаси қанча суммани ташкил қилади а)
- XY БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ 15.1. Молиявий ҳисоботнинг моҳияти, аҳамияти ва таркиби
- Молиявий ҳисобот
9. 2-тестда келтирилган шартлар асосида корхонанинг солиқга тортиладиган фойдасининг суммаси қанча?
а) 3400000 сўм б) 3600000 сўм в) 3900000 сўм г) 3300000 сўм 10. 2-тестда келтирилган шартлар асосида корхонанинг фойда (даромад) солиғ и суммаси 20 фоизлик миқдорда қанча суммани ташкил қилади? а) 720000 сўм б) 680000 сўм в) 780000 сўм г) 660000 сўм 11. 2-тестда келтирилган шартлар асосида корхонанинг соф фойдаси қанча суммани ташкил қилади? а) 2410400 сўм б) 2373600 сўм в) 2318400 сўм г) тўғри жавоб йўқ. XY БОБ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ 15.1. Молиявий ҳисоботнинг моҳияти, аҳамияти ва таркиби Корхоналарда ҳисоб жараёнининг якуний босқичи бўлиб молиявий ҳисоботни тузиш ҳисобланади. Молиявий ҳисобот – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг маълум ҳисобот даврида эришган молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот шакллари мажмуаси. Молиявий ҳисобот таъсисчилар, инвесторлар, кредиторлар, давлат бошқарув органлари, шунингдек бошқа бевосита ва билвосита манфаатдор фойдаланувчиларни корхоналарнинг молиявий аҳволи, молиявий натижалари, пул оқимлари ва хусусий капитали тўғрисида ахборот билан таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузишга ўтиш мамлакатимизга хорижий инвестицияларни кириб келишини жадаллашувига имкон беради. Айнан шулар эътиборга олинган ҳолда 2020 йил 24 февралда республикамиз Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4611-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган манзилли чора-тадбирлар белгиланди. Ушбу чора-тадбирлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: * акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаш; *2021 йил якунига қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)», «Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)», «Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)» ва «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)» сертификатларидан (кейинги ўринларда — халқаро бухгалтер сертификати) бирига эга камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминлаш; *Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йилдан бошлаб, ушбу бандда кўрсатилмаган давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали ҳар йили тасдиқлаш ва 1 июнга қадар расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш; *молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этиш. БҲХС 1 (IAS1) "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш”га кўра молиявий ҳисоботнинг тўлиқ комплекти қуйидагиларни ўз ичига олади: (a) ҳисобот даври охири санасига молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот; (b) ҳисобот даври учун фойда ёки зарарлар ва бошқа жами даромадлар тўғрисида ҳисобот; (c) ҳисобот даври учун хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот; (d) ҳисобот даври учун пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот; (e) ҳисоб сиёсатининг муҳим жиҳатларини ва бошқа тушунтириш ахборотларини ифодаловчи изоҳлар; (ж) олдинги даврнинг таққослама ахборотлари Бизнинг республикамизда молиявий ҳисоботнинг турлари, таркиби, шакллари, тайёрланиши ва тақдим этилиши Молия Вазирлиги томонидан белгиланган Қоидалар19 ва Низомда20 белгиланган. Ушбу хужжатларга асосан молиявий ҳисобот чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларга бўлинади. Уларда маълумотлар йил бошидан ўсиб бориш тартибида кўрсатилади ва мос равишда чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик фаолият натижаларини кўрсатади. Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларга мувофиқ молиявий ҳисоботнинг таркиби ҳисобот даврлари бўйича ўз ичига қуйидаги ҳисобот шаклларини олади (15-1-жадвалга қаранг). 15.1-жадвал Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling