240
|
Даромад(фойда) солиғ ини тўлагунга қадар фойда (зарар)
|
220-сатр (+ -) 230- сатр. Фойда суммаси даромадлар устунчасида, зарар суммаси эса харажатлар устунчасида кўрсатилади
|
250
|
Фойда солиғи
|
Фойда солиғи ҳисоби учун мўлжалланган 9810-счётнинг дебет оборот суммаси харажатлар устунчасига ёзилади
|
260
|
Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар
|
Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар ҳисоби учун мўлжалланган 9820,9830-счётларнинг дебет оборот суммалари харажатлар устунчасига ёзилади
|
270
|
Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)
|
240 –сатр – 250-сатр – 260-сатр. Фойда суммаси даромадлар устунчасида, зарар суммаси эса харажатлар устунчасида кўрсатилади
|
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг алоҳида бўлими “Бюджетга тўловлар тўғрисида маълумот” деб аталади. Ушбу маълумотнома тўртта устунчадан иборот бўлиб, унинг 1 ва 2- устунчаларида солиқ тўловларининг номи ва сатр рақами, 3-устунчада ҳисоб бўйича тўланадиган тўловлар суммаси, 4-устунчада эса – ҳақиқатда тўланган солиқ тўловлари суммаси кўрсатилади.
15.4.Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузиш
Молиявий ҳисоботнинг муҳим шаклларидан яна бири бўлиб «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (4-шакл) ҳисобланади. Халқаро таълимотда ушбу ҳисобот «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот» деб аталади. Турлича номланишидан қатъий назар, ушбу ҳисоботнинг бош мақсади бўлиб корхонада ҳисобот даврида юз берган пул оқимлари, яъни уларнинг кирими ва чиқими, шунингдек давр боши ва охиридаги ҳолати тўғрисида йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади.
Халқаро амалиётда ва республикамизда қўлланилаётган ушбу ҳисоботда пул оқимларини акс эттирувчи кўрсаткичлар корхоналарнинг пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни бевосита фаолият турлари бўйича гуруҳлашга йўналтирилган. Чунончи, 7-сон БҲХС «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот» ва 9-сон БҲМС “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”га мувофиқ корхоналарнинг пул оқимларини асосан қуйидаги фаолият турлари бўйича гуруҳлаш кўзда тутилган (15.1-чизмага қаранг):
Do'stlaringiz bilan baham: |