Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet254/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Пулсиз операциялар - пул кирими ва чиқимига олиб келмайдиган, бироқ корхона даромади ёки харажатларига таъсир кўрсатадиган операциялар.
Баҳоланган мажбуриятлар - бу келгусида келиб тушиши билан ёки келиб тушмаслиги билан тасдиқланадиган мажбурият.
Шартли мажбурият - бу ўлчаб бўлмайдиган, аниқ ҳужжат билан тасдиқланмайдиган, ҳали рўй бермаган операциялар учун чамаланган мажбуриятдир.
Аниқ хўжалик ситуациялари – бу мажбуриятлар қайси даврга тегишлилигини, нима учунлигига изоҳ берувчи ва уларни ифодаловчи ҳолатлар.
Баланс санасидан кейинги ҳодисалар - бу келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб балансни эълон қилиниш санасигача юз берадиган воқеалардир.
Балансни эълон қилиш санаси – бу уни тегишли органларга (давлат солиқ идорасига) топшириш санаси.
Баланс ҳисоботига киритиладиган ҳодисалар - мазмун моҳияти бўйича ўтган ҳисобот даврига тегишли бўлган, амалга оширилган жараёнлар натижаси ҳисобланган, шунингдек улар тўғрисида 1 санадан кейин балансни эълон қилиш санасига тегишли ҳужжати келиб тушган воқеликлар.
Баланс ҳисоботига киритилмайдиган ҳодисалар - мазмун моҳияти бўйича ўтган ҳисобот даврига тегишли бўлмаган, ҳақиқатдан ҳам кейинги йилнинг 1 санасидан балансни эълон қилиш санасигача юз берган жараёнлар натижаси ҳисобланган, шунингдек тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган воқеликлар.
Тушунтириш хати - бу баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг айрим моддаларида келтирилган суммаларини асослаш.
Тафсилотнома (расшифровка) - молиявий ҳисоботининг у ёки бу моддасига киритилган суммаларнинг очиб берилиши.
Контур моддалар – бу асосий счётларда акс эттирилган суммани камайтирилишига олиб борувчи моддаларга тегишли эканлигини изоҳлаб бериш.
Мавзу бўйича назорат саволлари



1. Бухгалтерия баланси қандай тузилади?
2. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот қандай тузилади?
3. Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот қандай тузилади?
4. Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот қандай тузилади?
5. Молиявий ҳисоботга тушунтиришлар қандай шакл ва мазмунда берилади?






Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling