Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet265/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Аудиторлик фаолияти  - аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти.
Профессионал аудиторлик хизматлари – бу аудиторлик ташкилотларининг хўжалик юритувчи субъектларга улар молиявий ҳисоботлари реаллигини холис аудиторлик текширувидан ўтказиш, шунингдек бухгалтерия ҳисоби, ички назорат, таҳлил, солиқ солиш, бюджетлаштириш ва бошқа молиявий-иқтисодий масалалар бўйича аутсорсинг ва консалтинг туридаги профессионал хизматларни кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти.
Мажбурий аудиторлик текшируви - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобот йили якуни бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни реаллигини билиш мақсадида ўтказиладиган профессионал аудиторлик хизмати.
Комплекс аудит - молиявий хўжалик фаолиятини тўлиқ қамраб олган аудиторлик текшируви.
Мослик аудити -хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини харакатдаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга мос равишда тузилганлигига хулоса бериш билан якунланадиган аудиторлик текшируви.
Ташаббусли аудит - хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан ўтказиладиган аудит
Тематик аудит - хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек бошқа қизиқувчи томонларнинг ташаббуси билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига тегишли бўлган у ёки бу операцияларни, жараёнларни, аниқ активлар ва мажбуриятларни, молиявий муносабатларни, бухгалтерия ҳисобининг тегишли бўлимларини ёки хужжатларини аудиторлик текширувидан ўтказиш.
Молиявий аудит – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатига баҳо бериш мақсадида ўтказилган аудит.
Бошқарув аудити - хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг бошқарув тизими самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган аудит.
Бошқа профессионал аудиторлик хизматлари – бу аудиторлик ташкилоти томонидан мижозларга кўрсатилган бошқа турдаги профессионал хизматлар.
Аудитнинг предмети - аудиторлик текширувидан ўтадиган объектлар мажмуаси.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling