Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисида қонунинг таркибий тузилиши
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қонуннинг боблари номерлари ва номлари Қонуннинг моддалари номерлари ва номлари
Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисида қонунинг таркибий тузилиши
Аудиторлик фаолияти тўғрисида қонун мазмунидан кўриниб турибдики, у аудиторлик фаолияти ва аудиторлик хизматлари турларининг моҳияти, мақсади ва вазифаларини, аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатларини, аудиторлик ташкилоти, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, аудитор ва унинг ёрдамчиси, аудиторнинг малака сертификатини олиш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш, аудиторлик ташкилотлари реестрини ва аудиторлар реестрини юритиш, аудиторлик хизматлари турларини ўтказиш, аудиторлик хулосасини бериш, шунингдек аудиторлар иш сифатини баҳолаш ва назоратини ўтказиш тартибларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Қонунга мувофиқ аудиторлик фаолияти республикамизда фақатгина бу соҳада ваколатли давлат органи бўлган Молия вазирлиги реестрига киритилган аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотлари қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, бундан акциядорлик жамияти мустасно, ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг таъсисчилигида аудиторлик ташкилотларини тузиш қатъиян ман этилади. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун қуйидаги талабларга жавоб берувчи аудиторлик ташкилотлари давлат реестрига киритилади: аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи бўлган аудиторларнинг энг кам сони штатдаги камида тўрт нафар аудитордан иборат бўлиши; аудиторлик ташкилотининг устав фонди (устав капитали) аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланадиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилиши; устав фондидаги (устав капиталидаги) аудиторларга (аудиторга) тегишли бўлган улуш камида эллик бир фоизни ташкил этиши (бундан аудиторлик ташкилоти - чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шўъба хўжалик жамияти ташкил этилган ҳоллар мустасно); аудиторлик ташкилотига фақат ўзи учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши. Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас. Юқоридаги талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кун муддатда ваколатли давлат органини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан уч ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд аудиторлик фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Ушбу талабларига номувофиқлик бартараф этилгунига қадар аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлари ўтказиш тақиқланади. Аудиторлик ташкилотининг филиали ташкил этилганда филиал раҳбари аудитор бўлиши керак. Аудиторлик ташкилотининг фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмаси бўлиши ва бу ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгиларни ўз ичига олмаслиги керак. Ўзи ҳақидаги маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан эътиборан уч ой давомида у тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилмаган тижорат ташкилоти ўз номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас. Аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган тақдирда, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ва фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аудиторлик ташкилотларининг устав капиталини шакллантириш муддати бошқа юридик шахслар сингари ташкил этилган кундан бошлаб бир йил ҳисобланади. Ушбу муддатда ўз устав капиталини шакллантирмаган аудиторлик ташкилотлари юридик статусга эга бўлмайдилар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ёпилиши лозим. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти билан реестрга киритилган кундан бошлаб шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар. Реестрга киритилгунга қадар ўтказилган аудиторлик текшируви қонуний ҳисобланмайди, ушбу тартибга амал қилмаган аудиторлик ташкилотларининг фаолияти Молия Вазирлигининг буйруғи билан тўхтатилади, тегишли ҳолда у реестрдан чиқарилади. Қонун аудиторлик ташкилотларининг ходимлари статусини белгилаб берувчи асосий ҳужжатдир. Бундай ходимлар бўлиб аудиторлар ва аудиторлар ёрдамчилари ҳисобланади. Қонунга мувофиқ (3,17-моддалар) аудитор – бу аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс. Бундай квалификацион сертификат Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ махсус курсларни битирган ва малака сертификати учун ушбу вазирликнинг буйруғи билан тасдиқланган давлат аттестацияси комиссиясига имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади. Аудитор ўзи билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида бир вақтнинг ўзида фақат битта аудиторлик ташкилоти таркибида ишлаши мумкин. Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги муносабати билан Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган аудиторлик ташкилотини илгари бошқарган аудитор аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган санадан эътиборан уч йил ичида бошқа аудиторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши мумкин эмас. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling