Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти миллий стандартлари
- АФМС нинг қисқача изоҳи
Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС) – бу алоҳида олинган мамлакат томонидан қабул қилинган ва унинг худудида амал қиладиган меъёрий ҳужжатлардир. Бизнинг республикамизда АФМСлар республикамизнинг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун» асосида ишлаб чиқиладиган ва аудитнинг у ёки бу жиҳатларини, уни ўтказиш тартиблари, усул ва услублари, аудиторларнинг харакатлари ва бошқа томонларини амалиётга тадбиқ этиш тартибларини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади. АФМСлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Адлия Вазирлигидан рўйхатга ўтган санадан 10 кундан кейинги санадан бошлаб кучга киритилади. Республикамизда шу пайтгача қуйидаги АФМСлар қабул қилинган ва амалиётда қўлланилмоқда (17.2-жадвал).
17.2-жадвал Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти миллий стандартлари
Аудиторлик текшируви ва касбий аудиторлик хизматлари бўйича аудиторлик ташкилотлари ўзларининг ички стандартлари (тартиблари)ни ҳам яратишлари мумкин. Бундай стандартлар бўлиб масалан, аудиторлик ташкилоти рахбари томонидан тасдиқланган ички тартиб-интизом, комплекс ва тематик аудиторлик текширувининг дастурлари, аудиторлар иш фаолияти сифатини баҳолаш, аудиторлик иш ҳужжатлари шакллари ва бошқалар ҳисобланиши мумкин. Ички стандартлар харакатдаги Қонунлар ва аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талабларига мос келиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4720-сон фармонида илк бор 2015 - 2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиш тартиби белгиланди. Президентимизнинг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон қарорига (5в -банд) асосан Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғриси-даги қонунига тегишли ўзгартиришлар кучга кирадиган кундан бошлаб аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling