Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Аудит ўтказувчи субъектнинг ёзма буюртмаси –


Download 1.65 Mb.
bet272/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Аудит ўтказувчи субъектнинг ёзма буюртмаси – бу хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик ташкилотига берган расмий хати – мурожаатномаси бўлиб, унда қайси ҳисобот даври учун, қандай объектлар бўйича аудитнинг аниқ турини ўтказиб бериш бўйича шартнома тузиш сўралади. Ёзма буюртма буюртмачи корхонанинг раҳбари томонидан имзоланади.
Буюртмачида ўтказиладиган дастлабки кузатишлар. Бундай кузатишни аудиторлик ташкилотининг раҳбари ёки унинг вакил этиб юборган аудитори 4-сон АФМС “Мижознинг фаолияти (бизнеси) билан танишиш” ва 210-сон АХС “Аудит келишуви шартларини келишиш” асосида амалга оширади. Дастлабки кузатишда корхонанинг таъсис хужжатлари ўрганиб чиқилади, унинг юридик статусининг тўлиқлиги аниқланади, бош китоб ва молиявий ҳисобот маълумотлари дастлабки визуал назоратдан ўтказилади. Корхонанинг бизнеси, яъни молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, жумладан банкротлик белгилари ўрганилади, операциялар ва уларга тегишли ҳужжатларнинг сони ва хажми аниқланади. Хужжатларнинг сифати, уларнинг маълумотларини ҳисоб маълумотлари билан уйғунлиги танлаб текширилади. Корхонада ички назорат тизимининг мавжудлиги, унинг таъсирчанлиги баҳоланади. Бу кузатишлар аудит текшируви бўйича иш хажмини аниқлашга, аудиторлик хатарининг даражасини белгилашга, шунингдек иш қийматини келишишга асос бўлади.
Аудит бўйича иш ҳажми. Профессионал аудиторлик хизматларининг барча турлари бўйича иш ҳажми аудиторларнинг уларга сарфлайдиган вақт миқдори билан ўлчанади. Бунда вақт миқдори деганда аудитга кетадиган кунлар ёки соатлар сони тушунилади. Аудиторлик текширувига кетадиган вақт сарфи аудиторлик хизматларининг турига, объектлар сонига, операциялар ва улар бўйича тузилган бошланғич хужжатлар сонига, ҳисобни юритиш ҳолати ва усулларига, солиқ тўловлари таркибига ва бошқаларга қараб тахминланади.
Аудиторлик хатари – бу аудиторларнинг ўзларига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган сабабларга қўра молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги бўйича аудиторлик хулосасини беришда йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларининг баҳоланган миқдори. Ушбу хатоларнинг миқдори, одатда, фоизларда ифодаланади, уларни сўмларда ҳам ифодалаш мумкин. Аудиторлик хатарининг даражаси аудитор томонидан дастлабки кузатувни ўтказиш вақтида аниқланади.
9-сон АФМС «Аудиторлик исботи ва хатари»га мувофиқ дастлабки кузатиш вақтида баҳоланадиган умумий аудиторлик хатарининг даражаси қуйидаги умум қабул қилинган математик модел ёрдамида топилади:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling