Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet271/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

17.2. Аудитнинг ташкилий асослари

Корхона ва ташкилотларга кўрсатиладиган профессионал аудиторлик хизматларининг, шу жумладан аудиторлик текширувларининг самараси бевосита уларнинг ташкилий таъминотига боғлиқ.


Аудиторлик хизматларининг ташкилий таъминоти деганда уларни режалаштириш, ўтказиш, эришилган натижаларни умумлаштириш, расмийлаштириш ва амалиётга тадбиқ этишга доир барча ишлар мажмуаси тушунилади.
Юқоридаги таърифга асосан аудитни ташкил этишни қуйидаги тўртта босқичга ажратиш мумкин (17.1-чизмага қаранг).



3-босқич. Аудит натижалари-ни умумлаш-тириш ва расмийлаш-тириш босқичи.





1-босқич. Аудитни режалаштириш
босқичи .

2-босқич. Аудитни ўтказиш босқичи.


4-босқич. Аудит натижаларини амалиётга тадбиқ этиш босқичи.






.
17.1-чизма. Аудитни ташкил этиш босқичлари




1-босқич. Аудитни режалаштириш босқичи. Ушбу босқич ўз ичига профессионал аудиторлик хизматлари, шу жумладан аудиторлик текширувлари бошлангунга қадар амалга ошириладиган ишларни олади. Республикамизнинг “Аудитни режалаштириш” номли 3-сон АФМСга мувофиқ ташқи аудитни режалаштириш аудит текширувлари буюртмачилари ва уни олиб борувчилари томонидан олиб бориладиган бир қатор ишларни олади. Чунончи, ташқи аудитда бундай ишлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин (17.1-жадвалга қаранг).
17.1-жадвал
Ташқи аудитни режалаштиришга доир ишлар

Буюртмачи корхонада

Аудиторлик ташкилотида

1.Корхона бошқарув органи томонидан ташқи аудитга танлов эълон қилинади.

1. Эълон қилинган тендерга қатнашиш учун тижорат таклифи ҳамда аудиторлик текширувини ўтказишга ҳуқуқ берувчи лицензия, аудиторлар сертификатлари, суғурта полиси ва бошқалар тақдим этилади

2. Ташқи аудиторлик ташкилотларининг тижорат таклифлари қабул қилинади

2. Аудитни ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатларни – аудит режаси, аудит дастури ва шартнома вариантини тақдим этишга мурожаат-хат қабул қилинади

3.Тақдим этилган тижорат таклифларини ўрганиш асосида улар ичидан макбули танланади ва унинг тасдиғи масаласи акциядорлар умумий йиғилишига олиб чиқилади

3.Мижознинг хат-мурожаати асосида мижоз фаолияти ўрганилади.

4.Умумий мажлисда тасдиқланган аудиторорлик ташкилотига аудитни ўтказишга асос бўлувчи ҳужжатларни – аудит режаси, аудит дастури ва шартнома вариантини тақдим этиш тўғрисида мурожаат хати тайёрланади

4. Аудит режаси, аудит дастури ва шартнома варианти тайёрланади.

5.Аудитнинг ташкилий асосларини белгиловчи аудит режаси, аудит дастури ва шартномалар имзоланади

5.Аудитнинг ташкилий асосларини белгиловчи аудит режаси, аудит дастури ва шартномалар имзоланади




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling