БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ БЎЙИЧА КОРХОНАЛАРНИНГ ИЧКИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ
Корхона ҳисоб сиёсати
Корхона бухгалтерияси тўғрисида Низом
Бош бухгалтер тўғрисида Низом
Бухгалтерия ходимлари функционал мажбуриятлари
Инвентаризация графиги
Ишчи счётлар режаси
3.6 - чизма. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга доир корхоналарнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари
Мавзуга оид асосий таянч атамалар
Ҳисоб сиёсати - корхона раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш бўйича қабул қилинган тамойиллар ва тартиблар мажмуаси.
Бухгалтерия – бу корхонанинг ҳисоб-китобларни юритувчи бўлими.
Бош бухгалтер – корхона раҳбари томонидан ҳисоб хизматига раҳбарликга тайинланган шахс.
Ҳисоб шакли – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва йиғишда қўлланиладиган регистрларнинг тизимли мажмуаси.
Ҳисоб регистрлари – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва жамлашда ишлатиладиган ахборот ташувчилар.
Китоблар – булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган ҳисоб варақаларини ўз ичига олган, муқоваланган ва тикилган ҳисоб регистрлари.
Журнал-ордерлар – бу маълумотларни счетларнинг кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар.
Қайдномалар –бу счетларнинг дебети бўйича аналитик ҳисобни олиб боришга мўлжалланган регистрлар.
Мемориал-ордерлар - бу маълумотларни бир вақтнинг ўзида счетларнинг ҳам дебети, ҳам кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар.
Карточкалар - булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган ва алоҳида ҳисоб варақалари сифатида қалин қоғозга ёки картон қоғозга типографик усулда маълум шаклда тайёрланган регистрлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |