Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet82/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Қолдик қиймат – бу асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ва жамланган эскириш суммаси ўртасидаги фарқи.
Сотиш қиймати – бу асосий воситаларнинг сотиш вақтида сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида келишилган шартномавий қиймат.
Капитал инвестициялар – бу янги объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек янги асосий воситаларни сотиб олишга сарфланган маблағлар мажмуаси.
Жорий таъмирлаш – бу асосий воситаларни вақтидан олдин иш лаёқатини йўқотмаслик учун вужудга келган кичик хажмдаги техник бузилишлар ва лат эйишларни тузатиш бўйича доимий ва ўз вақтида ўтқазилган профилактик характерга эга булган таъмирлаш ишлари.
Капитал таъмирлаш деганда, маълум бир вақтдан кейин (одатда, бир йилдан кейин) асосий воситаларни тўлиқ қисмларга ажратиш, керак бўлганда у ёки бу лаёқатсиз бўлиб қолган қисмларни тўлиқ алмаштириш бўйича бажарилган таъмирлаш ишлари тушунилади.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш - асосий воситалар тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати – бу асосий воситалар бўйича корхона томонидан белгиланган фойдаланиш муддати.
Амортизация – бу асосий воситаларнинг амартизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати ичида янги яратилган маҳсулот (иш, хизмат) қийматига киритиш.
Эскириш –бу асосий воситанинг белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобланган амартизация суммаси.
Амортизацияланадиган қиймат - асосий воситанинг бошланғич қийматидан кўзда тутилаётган ликвидацион қийматни чегиргандан кейин қолган қиймат..
Ликвидацион қиймат - бу асосий воситаларни фойдали хизмат муддати охирида ликвидация қилиш чоғида вужудга келадиган активларнинг уларни олишга кетган ликвидация харажатлари чегириб ташлангандан кейин қолган қиймати.
Ликвидация харажатлари – асосий воситаларни бузиш учун сарфланган моддий, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий суғурта органларига ажратмалар, турли транспорт ва бошқа хизмат харажатлари мажмуаси.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling