Номоддий активларни баҳолаш. Номоддий активларни баҳолашда бошланғич қиймат, тикланган қиймат, қолдиқ қиймат, амортизацияланадиган қиймат, сотиш қиймати турлари ишлатилиши мумкин (7-сон БХМС, п. 4). Ушбу қиймат турларининг моҳияти асосий воситаларни баҳолашда қулланиладиган қиймат турларининг моҳиятига тўлиқ ўхшашдир.
Номоддий активларни ҳисобга олиш қиймати бўлиб бошланғич қиймат ҳисобланади. Ушбу қиймат номоддий активларни келиб тушиш манбаларига қараб қуйидагича аниқланади:
таъсисчилардан устав капиталига таъсис бадали сифатида қабул қилинганда – таъсисчиларни келишув шартномаси бўйича;
сотиб олинганда – сотиб олиш баҳоси плюс барча ишлашга тайёр ҳолатга келтиришга кетган харажатларни ўз ичига олган қиймат бўйича;
бепул олинганда – эксперт йўли билан аниқланган қиймат бўйича;
илмий тадқиқот ва изланишларнинг натижаси сифатида қабул қилинганда – ҳақиқий таннархи бўйича.
Тикланган қиймат номоддий активларни қайта баҳолашдан кейинги ёки қўшимча капитал қуйилмалардан кейинги вақтинчалик қиймати бўлиб, у шу санадан бошлаб бошланғич қиймат ҳисобланади.
Қолдиқ қиймат номоддий активларни жамланган эскириш суммаси чегириб ташлангандан кейинги бошланғич қиймати бўлиб, асосан уларни баланс қийматини топишда ишлатилади.
Сотиш қиймати номоддий активларни олувчи ва сотувчи ўртасидаги келишув қиймати бўлиб, у фақат сотиш натижаларини ҳисобга олишда қўлланилади.
Амортизацияланадиган қиймат бошланғич ва ликвидацион қиймат ўртасидаги фарқ бўлиб, у амортизация (эскириш) суммасини ҳисоблашда қўлланилади.
5.2.Номоддий активлар кирими ва чиқимининг ҳисоби
21- сон БҲМСда номоддий активлар ҳисобини юритиш учун актив бўлган № 0400 «Номоддий активлар ҳисоби счётлари» ва контрактив бўлган № 0500 «Номоддий активларнинг эскириши ҳисоби счётлари» тизимлари кўзда тутилган (5.1-жадвалга қаранг).
5.1-жадвал
Номоддий активлар ҳисоби учун мўлжалланган счетлар тизими
Do'stlaringiz bilan baham: |