Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларнинг ҳисоби»


Download 1.65 Mb.
bet95/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

12-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларнинг ҳисоби» қимматли қоғозлар қийматини қайта баҳолашни қуйидаги учта усуллардан бири бўйича амалга оширишни тақоза этади:

  • Қимматли қоғозлар номлари бўйича;

  • Қимматли қоғозлар гуруҳлари бўйича;

  • Тўлиқ инвестиция портфели бўйича.

Биринчи усулда қайта баҳолаш ҳар бир қимматли қоғоз бўйича индивидуал тарзда амалга оширилади, яъни унинг сотиб олиш ва бозор (ҳаққоний) қийматларидан қайси бири кичик бўлса, ўша қиймат қайта баҳолаш қиймати сифатида танлаб олинади ва шу қийматда у қайта баҳоланган санага тузилган балансда акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижасида ҳар бир акция бўйича оширилган ёки камайтирилган қиймат суммаси топилади. Ўртадаги фарқ қимматли қоғозларнинг баланс қийматини ошишига ёки камайишига олиб келади. Оширилган қиймат қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида хусусий капитални кўпайишига олиб борилади. Пасайтирилган қиймат эса корхонанинг харажати сифатида тан олинади ва у молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботга киритилади.
Иккинчи усулда қайта баҳолаш қимматли қоғозларнинг гуруҳлари бўйича амалга оширилади. Гуруҳ сифатида, одатда, маълум бир корхона (масалан, акционерлик жамияти, акционерлик тижорат банки ) ҳисобланади. Ушбу усулда гуруҳга кирган қимматли қоғозларнинг сотиб олиш ва бозор қийматлари ичидан энг кичиги танлаб олиниб, шу қийматда гуруҳга кирган барча қимматли қоғозларнинг қайта баҳоланган қийматдаги суммаси топилади. Қайта баҳолаш натижасида ҳар бир гуруҳ бўйича қимматли қоғозларнинг оширилган ва камайтирилган қиймат суммалари топилади. Барча гуруҳлар бўйича биргаликда топилган суммалар ўртасидаги фарқ жами қимматли қоғозларнинг баланс қийматини ошишига ёки камайишига олиб келади. Оширилган қиймат, худди биринчи усулдагидек, қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида хусусий капиталга киритилади, пасайтирилган қиймат эса- корхона харажати сифатида тан олинади ва ҳисоботда акс эттирилади.
Учинчи усулда қайта баҳолаш жами инвестиция портфели бўйича амалга оширилади. Ушбу усулда гуруҳлар бўйича қайта баҳолаш натижасида оширилган қиймат суммаси хусусий капитал суммасига киритилади, пасайтирилган қиймат суммаси харажатларга олиб борилади, ўртадаги фарқ, агар ижобий бўлса инвестицияларни купайишига, агар салбий бўлса инвестицияларни камайишига олиб борилади.
Қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларни қайта баҳолаш усуллари фарқини қуйидаги шартли материаллар асосида кўриб чиқамиз (6.1-жадвал).

6.1-жадвал



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling