Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet103/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Материаллар таннархи-бу уларни сотиб олишга ёки ишлаб чиқаришга кетган барча харажатлар мажмуаси.
Сотиб олинган материаллар таннархи уларни сотиб олиш қиймати, божхона йиғим ва тўловлари, сертификация харажатлари, комиссия тўлови, транспорт-тайёрлов ва бошқа сотиб олишда кетган харажатларни ўз ичига олади. Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўловчи ҳисобланмаган корхоналарда ишлаб чиқариш захираларини сотиб олишда таъминотчиларга тўланган ҚҚС ҳам уларнинг таннархига киритилади. ҚҚС тўловчи корхоналарда материалларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммаси бюджетга ушбу солиқ бўйича қарздан чегирилади (зачётга олинади).
Материаллар таннархи –бу ўз кучи билан ишлаб чиқарилган материаллар ва бошқа захираларга кетган бевосита ва билвосита моддий, меҳнат ва бошқа устама харажатлар мажмуаси.
Сотишнинг соф қиймати –бу материалларнинг таннархидан кичик қиймати бўлиб, фақатгина уларни керагидан кўп миқдорда йиғилиб қолганида баҳони пасайтириш ҳолларида вужудга келади. Бундай ҳолда материаллар пасайтирилган баҳоларда, яъни сотишнинг соф қийматида балансда акс эттирилади.
Материаллар чиқим қийматини баҳолаш. Материаллар чиқим қиймати 4- сон БҲМС га мувофиқ ( п. 53 ) қуйидаги методларнинг бирида баҳоланади:
1. Ёппа идентификациялаш методи;
2. ЛИФО (Last-in, first-out LIFO) методи;
3. Ўртача қиймат методи (Average-cost AVECO);
4. ФИФО методи (First-in, first-out FIFO);
5. НИФО методи (next-in, first-out NIFO );
6. Меъёрий қиймат методи.
Ёппа идентификациялаш методи бу махсус сотиб олинган яккахон бўлган материал ёки материалларни баҳолаш методи. Ушбу метод аналоги бўлмаган, одатда қиммат турадиган материаллар қийматини таннархга киритишда қўлланилади. Ёппа идентификациялаш методи мисол учун «Расулов эшиклари», Акфа, Энгелберг русумидаги эшик ва дерезаларни ишлаб чиқаришда ишлатилади. Бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш фақат уларга хос бўлган материалларни харид қилиш ва сарфлашни тақоза этади.
ФИФО (FIFO) методи – бу материал заҳиралари сарфини улар кирими кетма-кетлиги қийматларида ҳисобга олиш ҳамда таннархга киритишга асосланган метод. Ушбу методда маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган ва унинг таннархига киритилган материаллар қиймати қатъий уларнинг сотиб олинишидаги кетма-кетликда вужудга келган қиймат бўйича, давр охирида цехларда ишлатилмай қолинган материаллар қиймати эса охирги харид қиймати бўйича баҳоланади.
ФИФО (FIFO) методи барча тармоқ корхоналари томонидан материалларнинг реал физик харакатидан қатъий назар қўлланилиши мумкин, чунки ушбу метод бевосита материал харакатини эмас, балки унинг қиймати харакатини акс эттиради. Ушбу метод баҳоларни ошиб бориш шароитида, чунончи инфляция шароитида соф фойдани имкон қадар юқори даражасини таъминлайди.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling