Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet101/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

хом- ашё ва материаллар- маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш (бажариш)да унинг моддий асосини ташкил қилувчи меҳнат предметлари;

  • ярим тайёр маҳсулотлар ( полуфабрикатлар ) –бу ишловнинг маълум технологик босқичларидан ўтган, лекинда мустақил тайёр материал сифатида тан олиниши мумкин бўлмаган, кейинги ишловга муҳтож меҳнат предметлари;

  • бутловчи қисмлар – бу буюмни бир бутун ҳолатга келтиришда зарур бўлган қисмлари.

  • ёқилғи –бу ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ёқилғилар (бензин, керосин, салярка, суюлтирилган газ ва бошқалар);

  • мойлаш материаллари –бу техник воситаларни ишлатишга кетадиган солидол, афтол ва шу каби мойлар.

  • эҳтиёт қисмлар –бу техник воситаларнинг таркибий унсурлари (поршен, гильза, баллон, камера ва бошқалар);

  • қурилиш материаллари – бу объектларни қуриш, таъмирлашда қулланиладиган материаллар (ғишт, тахта, цемент ва бошқалар);

  • ем-хашаклар – бу корхоналарнинг балансида турган ҳайвонларни сақлаш, ўстириш, боқиш учун етиштирилган, сотиб олинган омухталар, кўкат ўтлар, силос, ёнтоқ, самон ва шу каби ем-хашаклар.

  • тара- бу маҳсулотларни ўрашда, ташишда, сақлашда ишлатиладиган активлар (бутулка, бочка, ящик, халта ва бошқалар);

    Материалларга юқоридагилардан ташқари истесно тариқасида инвентарлар ва хўжалик буюмлари, шунингдек ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳам киради.
    Материаллар ишлаб чиқаришдаги ролига кўра асосий ва ёрдамчи материалларга бўлинади.
    Асосий материаллар деганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотни асосий компонентини ташкил этадиган хом - ашё материаллар тушунилади. Масалан, колбаса ишлаб чиқарувчи корхона учун асосий хом-ашё материал бўлиб гўшт ҳисобланади. Қолган материаллар, айтайлик, чеснок, қалампир, туз, сирка, ўраш плёнкаси, шпагат ва бошқалар ушбу корхона учун ёрдамчи материаллар ҳисобланади. Худди шундай қурилиш ташкилотида қурилиш материаллари, транспорт корхонасида эҳтиёт қисмлар асосий материаллар бўлиб хизмат қилади.

    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   324




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling