Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Мавзуга оид асосий таянч атамалар


Download 1.65 Mb.
bet99/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзуга оид асосий таянч атамалар


Инвестициялар – бу корхонанинг бошка корхоналарга уларнинг кувватини ошириш ва бунинг эвазига келгусида ўзи ҳам моддий наф кўриш, қўшимча даромад олиш мақсадида киритган маблағлари.
Узоқ муддатли инвестициялар – бу 12 ойдан кўп муддатга киритилган маблағлар.
Қисқа муддатли инвестициялар - бу 12 ойдан кам бўлган муддатга киритилган маблағлар.
Қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар - очиқ акционерлик жамиятлари ва акционерлик тижорат банкларини чиқарган акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларга тенглаштирилган эквивалентларни сотиб олишга сарфланган маблағлар.
Инвестицион портфел – бу корхона ихтиёридаги барча қимматли қоғозлар мажмуаси.
Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар деганда, корхоналарга молиявий ёрдам бериш мақсадида берилган маблағлар тушинилади.
Таъсис бадали сифатида киритилган инвестициялар деганда, корхонанинг янги ташкил этилган бошқа корхоналарнинг устав капиталига маблағ киритиши тушунилади.
Сотиб олиш санаси деганда қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни сотиб олиш, яъни уларни қабул қилиб олиш санаси тушунилади.
Кейинги саналар деганда, сотиб олингандан кейинги баланс саналари тушунилади.
Қимматли когозларга йуналтирилган инвестицияларнинг бозор қиймати деганда уларнинг молия бозорида сотиш вақтида намоён бўлган сотиш қиймати тушунилади.
Қарам хўжалик жамияти деганда маблағ киритган инвестор катта таъсирга эга бўлган, лекинда унинг шўъба хўжалик жамияти ёки қўшма корхонаси бўлмаган корхона тушунилади.
Катта таъсир – бу корхонанинг сиёсатини назорат қилмасдан унинг молиявий ва ишлаб чиқариш бўйича фаолиятига доир қарорларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқидир.


Мавзу бўйича назорат саволлари



1. Инвестициялар нима ва улар бухгалтерия ҳисобида қандай белгилари бўйича акс эттирилади?
2. Инвестициялар қандай манбалардан кирим бўлади ва улар ҳисоби қандай юритилади?
3. Инвестициялар қандай йўллар билан чиқим қилинади ва улар ҳисоби қандай юритилади?
4. Инвестициялар қиймати қандай қайта баҳоланади ва унинг натижалари ҳисоби қандай юритилади?


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling