Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
«Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Катта таъсир
- 0640 «Чет эл капиталига эга корхоналарга инвестициялар»
- 0690 «Бошка узок муддатли инвестициялар
- Инвестициялар киритилиши, қайтарилиши, ҳисобдан чиқарилиши, уларга доир фойда ва зарарларнинг счётларда акс эттирилиши
0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар» счёти корхоналарнинг қарам хўжалик жамиятларига киритилган маблағларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бунда қарам хўжалик жамияти деганда маблағ киритган инвестор катта таъсирга эга бўлган, лекинда унинг шўъба хўжалик жамияти ёки қўшма корхонаси бўлмаган корхона тушунилади.
Катта таъсир– бу корхонанинг сиёсатини назорат қилмасдан унинг молиявий ва ишлаб чиқариш бўйича фаолиятига доир қарорларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқидир. Катта таъсирни мавжуд бўлиши инвесторнинг қуйидаги ҳуқуқлари оркали намоён бўлади : Директорлар кенгашида аъзоликни ёки шунга тенглаштирилган бошқарув органидаги вакилликни борлиги; Корхона сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашиш; Инвестор ва қарам жамият ўртасида фойдани келишиб тақсимлаш ва бошқа молиявий муносабатларни мавжуд бўлиши; Бошқарув ходимларини алмаштиришда иштирок этиш; Техник-иқтисодий ахборотлар билан таъминлаш. Агар инвесторнинг киритган маблағи қарам хўжалик жамиятининг жами капиталида 20% дан кўп ҳиссани ташкил этса ва шу миқдордан ортиқ овозга эга бўлса, у ҳолда унинг қарам хўжалик жамиятига таъсири катта ҳисобланади. 0640 «Чет эл капиталига эга корхоналарга инвестициялар» счёти кушма корхоналарга инвестициялар киритган корхоналар томонидан қўлланилади. Ушбу счётда қўшма корхонага таъсис бадали, қарз ёки кредит сифатида киритилган маблағлар акс эттирилади. 0690 «Бошка узок муддатли инвестициялар» счётида корхоналарнинг давлат корхоналарига, хайрия ёки экологик жамиятларга келгусида моддий манфаат олиш мақсадида киритган маблағлари акс эттирилади. Узок муддатли молиявий инвестицияларга доир операциялар 0610-0690 счётларнинг дебети ва кредитида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади (6.3.-жадвалга қаранг). 6.3-жадвал Инвестициялар киритилиши, қайтарилиши, ҳисобдан чиқарилиши, уларга доир фойда ва зарарларнинг счётларда акс эттирилиши
Инвестицияларнинг аналитик ҳисоби корхоналар бўйича нвестициянинг турларига кўра олиб борилади. Инвестицияларни инвентаризация қилиш 19-сон БХМС «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш» га мувофиқ ( п.3.32-3.36 ) олиб борилади. Инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар корхона даромадига, камомадлар эса айбдор шахслар бўйнига олиб борилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling