Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- НИФО ( NIFO ) методи
- Меъёрий қиймат методи
Материалнинг ўртача қиймати ишлатиш учун яроқли материаллар жами қийматини уларнинг жами сонига бўлиш орқали топилади. Бунинг натижасида бир бирлик материалга тўғри келувчи ўртача қиймат топилади. Ушбу ўртача қиймат асосида ишлаб чиқаришга сарфланган ва давр охирида мавжуд бўлган материал заҳиралари қийматини баҳолаш амалга оширилади.
Мисол:
НИФО (NIFO) методи – бу материал заҳиралари сарфини режалаштирилган баҳолар бўйича ҳисобга олиш ва таннархга киритишга асосланган метод.Ушбу методда ишлаб чиқаришга сарфланган материаллар режа қийматини уларнинг харид қийматларига мувофиқлаштириш учун тузатишлар қилинади. Мисол:
Кўриниб турибдики, НИФО (NIFO) методи мазмунан ФИФО (FIFO) методига ўхшашдир. Фарқ фақатгина материаллар чиқимида режа баҳоларни қўллашда, шу боис давр охирида материалларнинг режа ва харид қийматлари ўртасидаги фарққа суммасига маҳсулот таннархига тузатишлар киритиш заруратининг борлигидадир. Меъёрий қиймат методи – бу материал заҳиралари сарфини белгиланган меъёрий қиймат бўйича ҳисобга олиш ва таннархга киритишга асосланган метод.Ушбу методда ишлаб чиқаришга сарфланган материалларнинг реал баҳоси ва меъёрий қиймати ўртасидаги фарқ алоҳида махсус четланишлар счётида жамланади. Давр охирида ушбу четланишлар счётидаги сумма сторно ёки қўшимча ёзув асосида тайёр маҳсулот ва сотилган маҳсулотлар таннархи счётларига тақсимлаш йўли билан ўтказилади. Мисол:
4-сон БХМСга мувофиқ (п.53-57 ) Ўзбекистон Республикасида кўпроқ эътиборли бўлган ФИФО ва АВЭКО усулларни қўллаш кўзда тутилган, ЛИФО усулини қўллаш кўзда тутилмаган. Хўжалик юритувчи субъектлар материаллар чиқими ҳамда улар қолдиқ қийматини баҳолашнинг юқорида келтирилган ФИФО ва АВЭКО усулларидан бирини танлаб олишлари ва уни ўзларининг ҳисоб сиёсатларида кўрсатишлари керак. Бир хил материал бўйича бир вақтнинг ўзида икки усулни қўллаш таъқиқланади. Бир усулдан иккинчисига асос бўлганда ўтиш мумкин ва бу тўғрида ҳисоб сиёсатига киритилган ўзгаритиришлар тегишли органларга етказилиши керак. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling