Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet108/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

материаллар чиқими бўйича:

1.Талабнома – материалларомбордан ишлаб чиқаришга берилганда.
2.Забор варақаси - материаллар бир моддий жавобгар шахсдан иккинчисига ҳар кунда маълум миқдордаги бериб борилганда.
3.Счет-фактура – материаллар четга сотилганда, бепул берилганда, таъсис бадали сифатида киритилганда ва бошқа ҳолларда
4.Ҳисобдан чиқариш далолатномалари – материалларни ҳисобдан чиқариш ҳоллари бўлганда ва бошқалар.
Моддий жавобгар шахслар кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида белгиланган муддатларда (ҳисоб сиёсатига мувофиқ белгиланган муддатларда) моддий ҳисобот тузадилар. Ушбу ҳисоботлар тасдиқланган шаклларда тузилади. Уларда материалларнинг ҳолати ва харакати соний ва суммавий кўринишда акс эттирилади. Моддий ҳисоботлар икки нусхада тузилади, моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланади ва уларнинг биринчи нусхаси бухгалтерияга топширилади. Айнан моддий ҳисоботлар ва уларга тикилган бирламчи ҳужжатлар материалларнинг синтетик ҳисобини юритишга асос бўлиб ҳисобланади.


10.3.Материалларнинг синтетик ҳисоби

Материалларининг синтетик ҳисобини юритиш учун 21-сон БҲМС да қуйидаги счётлар кўзда тутилган.



  • 1010 «Хом –ашё ва материаллар». Ушбу счётнинг дебетида асосий ва ёрдамчи хом-ашё ва материалларнинг, қайта ишлов учун тайёрланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, ем-хашак ва тўшаш материалларининг бошланғич қолдиғи ва уларни турли манбалардан келиб тушуш эвазига кўпайиши, кредитида эса – материалларнинг ишлаб чиқаришга сарфи ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар». Ушбу счётнинг дебетида ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларининг мавжуд қолдиқлари ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқаришга, қурилишга сарфи ва бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.

  • 1030 «Ёқилғи». Ушбу счетнинг дебетида мавжуд нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материалларининг (нефть, бензин, керосин, дизел ёқилғиси, мойлар ва бошқалар), газсимон ёқилғи турларининг (газ ва газолин), шунингдек қаттиқ ёқилғи турларининг (кўмир, ўтин ва бошқалар) қолдиғи ва уларни четдан сотиб олиш эвазига кўпайиши, кредитида эса – уларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарувга сарфи, шунингдек бошқа чиқимлари натижасида камайиши таннарх ёки соф сотиш қийматларидан энг кичик бўлган қийматда акс эттирилади.


  • Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling