Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар – бу қуйидаги шартларнинг бирига жавоб берувчи меҳнат воситалари ва предметлари (хўжалик инвентарлари):
а) хизмат муддати 1 йилдан кам бўлган; б) қиймати бир бирликга сотиб олиш чоғида Ўзбекистон Республикасида мавжуд бўлган энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача бўлган. Қийматидан қатъий назар инвентарлар ва хўжалик буюмларига қуйидагилар киради: махсус инструментлар ва мосламалар; махсус ва санитар кийимлар, махсус пойафзал; ўриндиқ буюмлари (кўрпа, ёстиқ, чойшаб ва шу кабилар.); канцелярия буюмлари (калькуляторлар, столусти приборлари ва бошқалар); ошхона инвентарлари (қошиқ, вилка, қозон, чойник-пиёлалар, пичоқ, скатерт ва шу кабилар); вақтинчалик мослама ва қурилмалар (титулсиз иншоатлар)- тахта йўлкалар, ювиниш хоналари, ҳожатхона ва шу каби қурилиш-монтаж ишлари тугагач уларнинг қийматига кирувчи мосламалар; хизмат муддати бир йилгача бўлган смена жиҳозлари; балиқ овлаш қуроллари (қармоқ, тўр ва шу кабилар). Бухгалтерия ҳисобида хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар турган жойига қараб акс эттирилади. Ушбу белгисига кўра улар икки гуруҳга бўлинади: омбордаги хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар; Фойдаланишдаги хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар. Мос равишда хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар қуйидаги счетларда ҳисобга олинади: 1.Омбордаги заҳиралар - 1080 «Инвентарлар ва хўжалик буюмлари» счётида. 2. Фойдаланишдаги қисми – 014 « Фойдаланишдаги инвентарлар ва хўжалик буюмлари» балансдан ташқари счётда. Корхонага барча манбалардан келиб тушган хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар (таъминотчилардан, таъсисчилардан, бепул берилган ва бошқалар) 1080 «Инвентарлар ва хўжалик буюмлари» счётига кирим қилинади (Дебет 1080 Кредит 6010,4610,8530,4220,6990,1010-1090, 4110,9390,5010 ва бошқалар). Омбордан фойдаданишга берилган инвентарлар ва хўжалик буюмлари бирданига харажатлар счётларига ҳисобдан чиқарилади (Дебет 2010,0810,9410,9420 ва бошқа счётлар Кредит 1080). Бир вақтнинг ўзида ишлатишга берилган инвентар ва хўжалик буюмлари 014- балансдан ташқари счетнинг киримида акс эттирилади. Ушбу счётдан улар хизмат муддати тугаганда, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганида махсус далолатномалар асосида чиқим қилинади. Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг сотилиши, бепул берилиши, таъсис бадали сифатида киритилиши 9220 «Бошқа активларни сотилиши ва турли чиқимлари» счетининг дебетида ва 1080- счетнинг кредитида таннархи бўйича акс эттирилади. Инвентарлар ва хўжалик буюмларининг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича уларнинг номлари, баҳолари ва бошқа белгиларига қараб юритилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling