Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


“Омбордаги тайёр маҳсулотлар”; 2820


Download 1.65 Mb.
bet113/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

2810 Омбордаги тайёр маҳсулотлар”;

  • 2820 “Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар”;

  • 2830 “Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар”.

    Ушбу счётлар актив счётлардир, уларнинг дебетида тайёр маҳсулотларнинг қолдиғи, келиб тушиш натижасида кўпайиши, кредитида эса – камайиши акс эттирилади.
    Корхона омборига кирим қилинган барча тайёр маҳсулотлар 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” счётининг дебетида ва бошқа тайёр маҳсулотларни қайси манбалардан келиб тушганлигини кўрсатувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади, жумладан:

    • Кредит 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” – асосий ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг таннарх бўйича қийматига;

    • Кредит 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” – ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг таннарх бўйича қийматига;

    • Кредит 1010 “ Материаллар “ - тайёр маҳсулот таркибига киритилган материаллар қийматига;

    • Кредит 2810,2820,2830 – тайёр маҳсулотларнинг ички алмашувига

    • Кредит 9390 “ Бошқа операцион даромадлар” – инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар суммасига ва бошқалар.

    Тайёр маҳсулотлар сотилиши ва бошқа чиқимларининг ҳисоби. Тайёр маҳсулотлар асосан харидорларга улар билан тузилган шартномаларга асосан нақдсиз пулга сотилади. Шунингдек, тайёр маҳсулотлар корхонанинг фирма магазини орқали нақд пулга ва пластик карталарга ҳам сотилиши мумкин.
    Тайёр маҳсулотларни нақдсиз пулга сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
    1.Харидорларга тақдим этилган счёт-фактуралар бўйича тайёр маҳсулотнинг ҚҚСсиз бўлган сотиш баҳосидаги қийматига
    Дебет 4010 “Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
    Кредит 9010 “ Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар”
    2.Сотилган тайёр маҳсулотларга тўғри келадиган ҚҚС суммасига
    Дебет 4010 “Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”
    Кредит 6410 “ Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”
    3.Харидорлар билан сотилган тайёр маҳсулотлар бўйича ҳисоб-китоб қилинганда:


    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   324




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling