7.2.Тайёр маҳсулотлар ҳисоби
Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайёр буюмлар тушунилади.
Корхонанинг фаолият турига қараб у ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, машинасозлик заводининг тайёр маҳсулоти бўлиб енгил ёки юк ташиш автомобиллари, нон комбинатининг тайёр маҳсулоти бўлиб – нон ва нон маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик корхонасининг тайёр маҳсулоти бўлиб етиштирилган мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотлар корхоналарнинг айланма активларининг муҳим тури ҳисобланади. Уларнинг айланиш тезлиги талаб ва таклифга, сифатига, ишлаб чиқарилган ҳажмига, баҳосига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ўз навбатида тайёр маҳсулотларнинг харидорлигига сотиш ҳажми, пул тушумлари, даромад ва бошқа кўрсаткичлар бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тайёр маҳсулотлар бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади.
4-сон БХМСга мувофиқ тайёр маҳсулотлар қуйидаги баҳоларда ҳисобга олинади:
ишлаб чиқаришдан олинганда – ҳақиқий таннархи бўйича;
баҳосини реал аниқлаш қийин бўлган буюмлар бўйича- режали (норматив) баҳода.
харидоргирлигини йўқотган, сифати паст ёки шикастланган ҳолларда- соф сотиш қийматида ( таннархдан паст бўлган қийматда).
Тайёр маҳсулотлар қийматини баҳолаш худди ишлаб чиқариш заҳиралари каби корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган ФИФО ёки АВЭКО усуллардан бирида амалга оширилади.
Тайёр маҳсулотлар киримининг ҳисоби. Корхона омборхонасига тайёр маҳсулотлар асосан ишлаб чиқариш бўлинмаларидан (цехлардан) қабул қилинади. Кирим қилиш наклоднойлар, далолатномалар, счёт-фактуралар, забор варақалари асосида амалга оширилади. Қабул қилинган тайёр маҳсулотларнинг соний-суммовий ҳисоби учун уларнинг ҳар бирига карточкалар очилади ёки умумий омбор ҳисоби китоби юритилади. Кирим ҳужжатлари ва омбор ҳисоби регистрлари тайёр маҳсулотлар кирими синтетик ва аналитик ҳисобини юритишга асос бўлиб ҳисобланади.
Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш учун 21-сон БҲМС да қуйидаги счётлар тизими кўзда тутилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |