Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Материаларнинг сақлаш жойларидаги ҳисоби


Download 1.65 Mb.
bet107/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Материаларнинг сақлаш жойларидаги ҳисоби. Корхоналарда материалларнинг сақланиш жойлари бўлиб омборлар, цехлар, майдончалар, участкалар, молхоналар ва бошқалар ҳисобланади. Барча сақлаш жойларида захиралар бўйича аниқ моддий жавобгар шахслар белгиланади ва улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади. Моддий жавобгар шахслар бўлиб омбор мудирлари, цех бошлиқлари, хўжалик бўлими мудирлари, прораблар, гараж бошлиғи, мол боқар чўпонлар, бўрдоқичилик базалари мудирлари ва бошқалар ҳисобланади.
Моддий жавобгар шахсларнинг асосий вазифаларига ишлаб чиқариш заҳираларини ўз вақтида кирим қилиш, корхона рахбари фармойиши билан уларни ишлаб чиқариш цехлари ва участкаларига кўрсатилган миқдорда бериш, моддий бойликларни бутлигини тўлиқ таъминлаш, талон-тарожликга йул қўймаслик, захираларнинг кирим ва чиқимини тўғри ва ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш, уларнинг ҳолати ва харакати тўғрисида ҳисоботларни белгиланган муддатларда тўғри тузиш ва бухгалтерияга топшириш киради.
Материалларнинг сақланиш жойларида соний ва суммавий жихатдан миқдор ва пул ўлчовларида ҳисобга олинади. Бунинг учун ҳар бир материал турига инвентар карточка очилади ёки улар бўйича умумий обмор китоби юритилади. Бунда қуйидаги бошланғич ва жамлама ҳужжатлар ишлатилади:

  • материаллар кирим бўйича:

  1. Счёт фактура – материалларни ташқи таъминотчилардан қабул қилишда.

  2. Накладной- материалларни ички бўлинмалардан кирим қилишда.

  3. Қабул қилиш далолатномаси – материаллар таъсисчилардан, бошқа шахслардан қайтариб бермаслик шарти билан қабул қилинганда, ички алмашувда, ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинганда, илмий изланишлар ва тажриба –конструкторлик ишланмалари натижаси сифатида кирим қилинганда ва бошқа ҳолларда.

  4. Инвентаризация варағи ва таққослама қайднома – материаллар бўйича инвентаризацияда ортиқчалар аниқланганда, бир моддий жавобгар шахсдан иккинсисига топширилганда
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling