ФИФО (FIFO) методига мисол:
Материал кирими санаси
|
Сони, дона
|
Бир бирлик материалнинг харид баҳоси, сўм.
|
Умумий қиймат, сўм.
|
2 март
|
2000
|
40000
|
80000000
|
15 март
|
6000
|
44000
|
264000000
|
30 март
|
2000
|
47500
|
95000000
|
Жами мавжуд заҳира
|
10 000
|
|
439000000
|
Давр охирига қолдиқ, донада - 6000 дона, шундан 4000 дона 15 мартдаги хариддан ва 2000 дона 30 мартдаги хариддан
|
Давр охирига қолдиқ, сўмда – (4000*44000+2000*47500)= (176000000+95000000) = 271000000 сум
|
Жами мавжуд материаллар таннархи 439 000 000 сум.
минус: Давр охирига заҳира 271 000 000 сум.
=Маҳсулот таннархига киритилган
материаллар таннархи 168 000 000 сум
Ёки (2000*40000+ 2000*44000) 168 000 000 сум
|
ЛИФО (LIFO) методи- бу материал заҳиралари сарфини уларнинг охирги партияси қийматларида, давр охирида цехларда ишлатилмай қолинган материаллар қийматини бирламчи харид баҳоларидаги қиймати бўйича ҳисобга олиш ва таннархга киритишга асосланган метод. Ушбу метод ФИФО (FIFO) методи сингари барча тармоқ корхоналари томонидан материалларнинг реал физик харакатидан қатъий назар қўлланилиши мумкин, чунки ушбу метод ҳам бевосита материал харакатини эмас, балки унинг қиймати харакатини акс эттиради. Ушбу метод инфляция шароитида соф фойдани энг қуйи даражасини, дефляция шароитида эса соф фойдани энг юқори даражасини таъминлайди.Бу метод ФИФО (FIFO) методидан фарқли ўлароқ жорий харажатлар ва даромадлар боғлиқлигини таъминлайди, инфляция таъсирини юмшатиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |