Таъсис бадали сифатида киритилган инвестицияларни баҳолаш қарз ва кредит сифатида киритилган инвестицияларни юқорида келтирилган тартибига тўлиқ ўхшашдир.
Таъсис бадали сифатида киритилган инвестицияларнинг қайта баҳоланиши, маълумки таъсис бадали суммасини ошишига ва бу ўз навбатида ундан олинадиган таъсисчиларнинг фойдаси ҳиссасини ўзгаришига олиб келиши мумкин. Шунинг учун таъсис бадали сифатида киритилган инвестицияларнинг қайта баҳоланган қиймати давлат регистрациясидан қайта ўтиши лозим ва фақат шу асосда тан олиниши, шунингдек балансда акс эттирилиши лозим.
6.3.Инвестицияларнинг синтетик ва аналитик хисоби
21-сон БҲМСга мувофиқ узоқ муддатли инвестицияларнинг ҳисобини юритиш учун махсус 0600 «Узоқ муддатли инвестициялар ҳисоби счётлари» тизимида қуйидаги счётлар кўзда тутилган:
0610 «Қимматли когозлар»
0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар»
0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»
0640 «Чет эл капиталига эга корхоналарга инвестициялар»
0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар»
0610 «Қимматли қоғозлар» счёти корхоналарнинг акция ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирган узоқ муддатли инвестицияларини ҳисобини юритишга мўлжалланган. Ушбу счётнинг дебетида акция ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиниши акс эттирилади, счётнинг дебет қолдиғи эса сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қийматини кўрсатади. Счётнинг кредит томонида акция ва бошқа қимматли қоғозларнинг корхона балансидан чиқиб кетиши, яъни уларни камайиши, акс эттирилади. Акция ва бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисоби 0610- счётда уларнинг номинал қийматида юритилади.
0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» счёти ўз ихтиёрида шўъба хўжалик жамиятларига эга бўлган корхоналарда қўулланилади ва улар ушбу счётда шўъба хўжалик жамиятларига киритган инвестицияларини ҳисобини олиб борадилар.
Шўъба хўжалик жамияти деб инвестор томонидан тўлиқ назорат қилинадиган корхона тушунилади. Бу турдаги инвестициялар бўлиб шўъба хўжалик жамиятларининг чикарган акцияларини сотиб олиш олишга йуналтирилган маблағлар, уларга таъсис бадали сифатида киритилган, қарз ёки кредит сифатида берилган маблағлар хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |