Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


Download 1.65 Mb.
bet91/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


1.Қуйидагиларнинг қайси бири номоддий активларга кирмайди
а) Бинолар б) Гудвил
в) Муаллифлик ҳуқуқи г) Франшизалар


2.Қўйидагиларнинг қайси бири ишлаб чиқаришга доир номоддий активларга кирмайди
а) Франшизалар
б) Патент
в) “1-С “ бухгалтерия дастури
г) Ишлаб чиқаришга доир лицензия


3.Бепул келиб тушган номоддий актив
а) Резерв капиталига олинади
б) Корхонанинг фойдасига олинади
в) Корхона харажатларини камайтиришга олиб борилади
г) Қўшилган капиталга олинади
4.Таъсисчилардан олинган номоддий активлар кирим қилинади
а) Сотиш баҳосида
б) Келишув баҳосида
в) Қолдиқ баҳосида
г) Ҳоҳлаган баҳода



  1. Капитал инвестициялар

а) номоддий активнинг қийматини оширади
б) номоддий активнинг қийматини оширмайди
в) таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар
г) сотиш билан боғлиқ харажатлар



  1. Номоддий активлар устав капиталига иштирокчиларнинг улуши сифатида киритилганда кандай бухгалтерия ёзуви килинади?

а) Дт 0410-0490 Кт 4710 б). Дт 0410-0490 Кт 5110 в) Дт 0410 Кт 8510 г) Дт 0410 Кт 4810


7. Номоддий активлар қачон ва қайси муддатларда инвентаризация
қилинади?
а) Ҳар ойнинг охирида б) Ҳар йилнинг охирида
в) Ҳар чоракнинг бошида г) Ҳар чоракнинг охирида
YI БОБ. ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ҲИСОБИ


6.1.Инвестициялар ҳисобини ташкил қилиш асослари


Инвестициялар – бу корхонанинг бошка корхоналарга уларнинг кувватини ошириш ва бунинг эвазига келгусида ўзи ҳам моддий наф кўриш, қўшимча даромад олиш мақсадида киритган маблағлари.
Инвестициялар турлича белгиларига қараб таснифланади.Чунончи, муддатига кўра улар узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади. Республикамизнинг 12-сон БҲМС «Молиявий инвестициялар ҳисоби»га мувофиқ узоқ муддатли инвестициялар деганда 12 ойдан кўп муддатга киритилган маблағлар тушунилади. Ушбу муддатдан кам вақтга киритилган маблағлар қисқа муддатли инвестициялар деб аталади.
Киритилиш йўналишига кўра молиявий инвестициялар хўжалик юритувчи субъектларнинг турлари бўйича алоҳида гуруҳларга ажратилади. Жумладан, узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ушбу белгисига кўра қўйидаги гуруҳларга ажратилади:

  • Акционерлик жамиятларига киритилган молиявий инвестициялар;

  • Банкларга киритилган молиявий инвестициялар;

  • Шўъба корхоналарга киритилган молиявий инвестициялар;

  • Қўшма корхоналарга киритилган молиявий инвестициялар;

  • Қарам жамиятларга киритилган молиявий инвестициялар;

  • Бошқа турдаги корхоналарга киритилган молиявий инвестициялар.

Кўриниши бўйича барча молиявий инвестицияларни қўйидаги гурухларга ажратиш мумкин:

  • Қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар;

  • Қарз сифатида киритилган инвестициялар;

  • Кредит сифатида киритилган молиявий инвестициялар;

  • Таъсис бадали сифатида киритилган инвестициялар.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling