Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар


Download 1.65 Mb.
bet92/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар деганда очиқ акционерлик жамиятлари ва акционерлик тижорат банкларини чиқарган акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларга тенглаштирилган эквивалентларни сотиб олишга сарфланган маблағлар тушунилади. Сотиб олинган акциялар корхонага дивиденд кўринишида даромад келтиради, шунингдек улар корхонага акционерлик жамияти йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқини ҳам беради. Қимматли қоғозларга тенглаштирилган эквивалентларга облигациялар, векселлар, депозит сертификатлари киради. Бу турдаги молиявий инвестициялар, асосан, қисқа муддатли бўлиб, улар корхонага фоиз кўринишида даромад келтиради.
Корхона ихтиёридаги барча қимматли қоғозлар биргаликда корхонанинг инвестицион портфелини ташкил этади.
Қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар деганда, корхоналарга молиявий ёрдам бериш мақсадида берилган маблағлар тушинилади. Бу гуруҳ инвестициялар имтиёзли ва имтиёзсиз бўлиши мумкин. Имтиёзли инвестициялар деганда, устама фоизсиз ёки имтиёзли (кичик миқдорли) фоизлар асосида берилган қарз ва кредитлар тушунилади. Имтиёзсиз инвестициялар деганда маълум муддатга келишилган фоизлар асосида берилган қарз ва кредитлар тушунилади. Шундай қилиб, қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар корхоналарга фоизлар кўринишида даромад келтиради ёки даромад келтирмайди.

Таъсис бадали сифатида киритилган инвестициялар деганда, корхонанинг янги ташкил этилган бошқа корхоналарнинг устав капиталига маблағ киритиши тушунилади. Корхоналар таъсис бадали сифатида маблағларни шўъба корхоналарга, қўшма корхоналарга, уюшган корхоналарга, қарам жамиятларга ва бошқа турдаги корхоналарга киритишлари мумкин. Бу гуруҳ инвестициялар корхоналарга таъсис этилган бошқа корхоналар фойдасидан улуш олиш кўринишида даромад келтиради.


Киритилган маблағларнинг турига кўра молиявий инвестицияларни қўйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • Узоқ муддатли активлар билан киритилган молиявий инвестициялар ;

  • Қиска муддатли активлар билан киритилган молиявий инвестициялар.

Узоқ муддатли активлар ҳисобланган асосий воситалар, номоддий активлар, тугалланмаган капитал қўйилмалар, қимматли қоғозлар қарз ва кредит сифатида, таъсис бадали сифатида турли мулк ва шаклдаги бошқа корхоналарга инвестиция тарзида киритилиши мумкин. Қисқа муддатли активлардан қимматли қоғозларга асосан пул маблағлари киритилади. Қарз ва кредит, шунингдек таъсис бадали сифатида қисқа муддатли активларнинг дебиторлик қарзларидан ташқари барча турлари киритилиши мумкин.
Инвестицияларнинг барчасига тааллуқли умумий хусусиятлар мавжуд. Уларнинг асосийларига қўйидагиларни киритиш мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling