Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 
Адабиѐтлар рўйхати 
1. Маmatov B.S., Xo’jamqulov D.Yu., Nurbekov O.Sh. Investitsiyalarni 
tashkil etish va moliyalashtirish. Darslik. Toshkent moliya instituti. – Т.: IQTISOD-
MOLIYA, 2014. – 608 b. 
2. Носиров Э. И., Маматов Б. С., Шоисломова Н. К., Шарифходжаева К. 
У. Инвестиция рискларини бошқариш. Ўқув қўлланма. – Т.: Фан ва техналогия, 
2015. – 148 б. 
3. 
Тошов 
О. 
Инвестицион 
фаолиятни 
молиялаштиришни 
такомиллаштириш. Монография. – Т.: Академнашр, 2016. – 168 б. 
4. Хашимов А.А., Маджидов Ш.А., Мўминова Н.М. Инвестицияларни 
ташкил этиш ва молиялаштииш. Ўқув қўлланма. – Т.: Шарқ, 2014. – 247 б. 
5. Ваҳобов А., Хожибакиев Ш., Мўминов Н. Хорижий инвестициялар. 
Ўқув қўлланма. – Т.: Молия, 2010. – 328 б. 
6. Каюмов Р.И. Организация и финансирования инвестиций. Учебник. – 
Т.: Фан ва технология, 2016. – 367 с. 
7. Бочаров В.В. Инвестиции. Учебник для вузов. 2-изд. СПб: Питер, 2008. 
– 384 с. 
8. Эргашева Ш., Узоқов А. Инвестицияларни ташкил этиш ва 
молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисод-молия, 2008. – 208 б. 


51 
3.3-мавзу. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаолияти 
Режа 
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаолиятини ташкил 
этиш.
2. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаоллигини 
таъминлаш вазифалари.
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция, инвестицион фаоллик, хўжалик юритувчи субъект, 
инвестицион лойиҳа. 
 
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаолиятини 
ташкил этиш 
Инвестицион лойиҳаларни кредит асосида молиялаштиришнинг афзалроқ 
томони шундаки, фаолият юритаѐтган корхона учун модернизация, 
реконструксия ишлари ва керакли меъѐрда ишлаб чиқариш қувватини 
таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш фаолиятни кенгайтирмоқчи бўлса, 
кредитдан фойдалангани маъқул, чунки, ишлаб турган корхона активлари, 
ушбу, кредитлар қайтарилишига гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Янги ташкил этилаѐтган корхона, ташкилотлар учун эса инвестицион 
лойиҳаларни молиялаштириш учун, аксианер капиталидан фойдаланиш 
мақсадга мувофикдир, чунки янги ташкил этилган корхоналар учун банк 
кредитидан фойданиш юқори риск билан боғлиқ бўлиб, кредит олишда корхона 
уни қайтариш учун етарли даражада молиявий ресурслар билан ѐки бошқа 
активлар билан таъминланмаган бўлиши мумкин, бундай шартларни янги 
корхона бажармаслиги сабабли, аксианерлик капиталидан фойдаланадилар. 
Ликвидлик билан боғлиқ бундай вазиятларда янги корхона қийин вазиятларга 
тушиб қолади. Лойиҳа яхши баҳоланганда ҳам, яхши техник асосланганда ҳам 
банклар юқори фоиз ставкасида кредит беришлари мумкин. Аксианер капитали 
эса бундай муаммолар келтириб чиқармайди, аммо уни йиғиш анча мураккаб 
вазифадир, банк кредитлари эса бундан мустаснодир. 
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси ўзгариши 
билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши орасидаги муносабат 
билан аниқланади. Маълумки, фоиз ставкаси ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. 
Шу сабабли, корхона инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда кредит 
олмоқчи бўлса, у узоқ муддатли бўлса, у ҳолда ўзгармас фоиз ставкасидаги 
кредитдан фойдаланади. 
Яхши асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча осонроқ 
бўлади. Молиялаштириш жараѐнини қарзга олинадиган маблағларни ҳажмини 
аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади, бу кредит олишни 
кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши 
мумкин: асбоб-ускуналар ҳарид қилиш; ишлаб чиқаришни кенгайтиришга; 
модернизация; реконструксия қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини 
қуйидаги турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш 


52 
мақсадида тижорат банки ѐки мол-етказиб берувчиларнинг турли хил шаклдаги 
кредитлари ѐки миллий ва хорижий молиявий институтларининг узоқ муддатли 
кредитлари. 
Корхона ва ташкилотлар доимо асосий фондларни кенгайтириб бориши 
ѐки реконструксия қилиши, шу билан бирга янги технологик жараѐнларни 
ўзлаштириб бормоғи лозим. Бунинг учун катта миқдордаги маблағлар керак 
бўлади. 
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий фондларни 
сотиб олиш, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш, янги технологияларни сотиб 
олиш, уларни ўрнатиш учун сарфланадиган пул маблағлари капитал 
қўйилмалар бўлиб ҳисобланади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling