Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Инвестиция лойиҳаларининг адрес дастурлари, адрес рўйхатлари


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   152
Bog'liq
investitsiya

3. Инвестиция лойиҳаларининг адрес дастурлари, адрес рўйхатлари: 
уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби.
Ҳар йилги Ўзбекистон Давлат инвестиция дастурининг қабул қилиниши 
алоҳида инвесторларнинг имкониятларини ва режаларини мувофиқлаштириш 
имконини беради. Ўзбекистон Давлат инвестиция дастурлари инвесторлар учун 
ишлаб чиқариш тармоқлари ва йирик инвестиция лойиҳалари тўғрисида янги 
маълумотлар берувчи манба сифатида ҳам аҳамиятлидир. 
29
Маҳмудов Н.М, Маджидов Ш.А. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув 
қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2010. – 89-90-б. 


125 
Инвестиция дастурининг таҳлилий қисми республика иқтисодиѐтини 
ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари билан ўзаро 
боғланган ҳолдаги капитал қўйилмалар ҳажмлари ва молиялаштириш 
манбаларини асослашдан, дастур самарадорлигини баҳолаш, лойиҳаларни 
танлаб олиш 
мезонларидан иборат бўлади. 
Дастурнинг таҳлилий қисми таркибида инвестицияларнинг такрор 
ишлаб чиқариш ва технологик таркибини ҳисобга олган ҳолда, умуман 
Дастурда, иқтисодиѐт секторлари ва тармоклари, 
молиялаштириш 
манбалари ва ҳудудлар, амалга ошириш йўллари бўйича капитал қўйилмалар 
таркиби белгиланади. 
Дастурнинг янги ички маҳсулот ўсишига, иқтисодиѐтнинг тармоқ ва
ҳудудий ўзгаришига ва импорт таркибига, ишлаб чиқариш қувватларини ва
ижтимоий соҳа объектларини ишгатушириш ҳажмларига таъсирининг
прогнозлаштирилган натижалари ҳисоб-китоб қилинади. 
Дастурнинг барча ҳисоб-китоблари тадрижий тарзда, республикани уч 
йиллик даврда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ва 
инвестиции лойиҳаларининг аниқ дастури асосида ишлаб чиқилади. 
Мамлакатимиз инвестиция дастурини 2008 йил ҳолати ҳақида 
гапирадиган бўлсак, шуни таъкидлаш лозимки, Биринчи Президентимиз 
И.Каримов айтганларидек ―Мамлакатимиз бўйича инвестиция дастурини 
амалгам ошириш натижасида қарийб 250 миллиард сўмилк асосий фондга эга 
бўлган жами 423 та объект, жумладан, озиқ-овқат саноатида 145 та, қурилиш 
материлаллари саноатида 65 та, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида 58 та, 
кимѐ ва нефткимѐ саноатида 13 та, фарматевтика тармоғида 8 та объект ишга 
туширилди‖
30
. Шунингдек, 2010 йил 29 январ куни Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
мажлисидаги 
маърузасида 
Президентимиз 
И.Каримов айтганларидек, ―2010 йилда Инвестиция дастурига мувофиқ капитал 
қўйилмалар ўтган йилга нисбатан 22,1 фоизга ортиб, ялпи ички маҳсулотнинг 
30 фоизини ташкил қилади. Бунда биргина ишлаб чиқариш соҳасига 
мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барча капитал 
қўйилмларнинг 75 фоиздан зиѐди йўналтирилади.
2010 йилда мамлакатимизда муҳим стратегик лойиҳаларни амалгам 
ошириш учун 3 миллиард АҚШ долларидан зиѐд ѐки ўтган йилга нисбатан 30 
фоиз кўп хорижий инвестициялар жалб қилинишини эътиборга оладиган 
бўлсак, ўйлайманки, амалгам ошириладиган лойиҳаларнинг кўлами ва салмоғи 
ўз-ўзидан аѐн бўлади. 
Шуни 
алоҳида 
таъкидлаш 
лозимки, 
тўғридан-тўғри 
хорижий 
инвестициялар ҳажми 46 фоизга ошади‖
31
.
Дастурнинг аниқ рўйхатига марказлаштирилган манбалар, ҳукумат 
кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ва тўғридан - тўғри
30
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф 
этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 20 б. 
31
Каримов И.А. 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари. //Халқ сўзи, 30 – январ 2010 йил.


126 
хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция 
лойиҳалари киритилади. 
Дастурнинг аниқ рўйхати қуйидагилардан иборат бўлади: 
- иқтисодиѐтни, ижтимоий соҳани ва мамлакат мудофаа қудратини
таркибий ўзгартиришни таъминловчи республика иқтисодиѐти устувор 
йўналишлариниривожлантириш 
дастурларинимолиялаштиришга 
йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялар лимитларидан; 
- хорижий инвестициялар ва хукумат кафолати остида кредитларни жалб 
этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ 
дастуридан; 
- тўғридан – тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган 
ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастуридан; 
- устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатидан иборат бўлади. 
Ижтимоий соҳа объектларининг прогнозлаштирилаѐтган ҳажмлари 
дастурга 
йириклаштирилган, 
буюртмачилар 
ва 
объектлар 
бўйича 
тақсимланмаган ҳолда киритилади. 
Қуйидагилар лойиҳаларни амалга оширишнинг биринчи йилда уларни 
аниқ дастурга киритишнинг мажбурий шартлари ҳисобланади. 
- белгиланган 
тартибда 
тасдиқланган 
лойиҳанинг 
(инвестициялойиҳасининг 
техник-иқтисодий 
асослашлари, 
техник-
иқтисодийҳисоб-китоблари) мавжуд бўлиши; 
- молиялаштириш 
манбаларининг 
ва 
кредитларнинг 
шартномада 
белгиланган муддатда қайтарилишининг тасдиқланиши. 
Аниқ дастурни шакллантириш жараѐни ҳар бир лойиҳа бўйича батафсил 
ахборот тайѐрлаш, лойиҳани устуворлиги бўйича танлаб олиш ва рўйхатни 
шакллантиришдан иборат бўлади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling