Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Кашфиётлар
Саёҳатларнинг асосий қисми янги савдо йўлларини, янги ер ва мамлакатларни очиш мақсадида амалга оширилган. Буюк араб олими ва саёҳатчи Ибн Баттута (Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Абдуллох ал Лавати ат-Танжи) Ibn Battutah (1304-1368) 21 ёшидан саёҳат қилишни бошлаган ва шарқнинг барча мамлакатларини (70 минг чакиримдан ортиқ) пиёда босиб ўтган, Шимолий Африка мамлакатлари, Хитой ва Ҳиндистонда бўлган. У ўзининг машҳур «Рихле» деб номланган асарида кўплаб мамлакат ва савдо йўлларнинг географик номларини, халқларнинг урф- одатларини батафсил тасвирлаб берган. Италиялик савдогар Марко Поло (1254-1324) 1271-1295 йилларда Хитойга сафар уюштириб, у ерда 17 йил истиқомат қилган ва бу мамлакат ҳақидаги камёб маълумотларни туплаб, ўзининг китобида акс эттирган. Янги ерларнинг очилиши узоқ ўтмишда денгиз орқали машаккатли саёҳатлар уюштиришни талаб қилган. Ҳозирги кунда барчага маълумки, Америка Колумбдан анча аввал кашф этилган, Гренландияда эса (унинг номи «яшил ер» деб номланиб, ҳозирги кунда калин музлик билан копланган) 24 Европадан келиб чикканлар истиқомат қилган. Агар ушбу улкан оролнинг музлаш тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, биринчи кўчиб келганларнинг эрамиздан аввалги 600-700 йилларда келганлиги маълум бўлади. Жанубий Америкадан Полинезияга оммавий равишда солларда бир неча ойда сузиб ўтишга ақл бовар қилмасада, буни амалга ошириш мумкинлигини Тур Хейердал Тинч океанини оддий бир солда кечиб ўтган ҳолда исботлаб берган. Кўплаб саёҳатлар янги ҳудудларни эгаллаб олиш ёки бўлиб олиш мақсадида ҳарбий юришлар билан амалга оширилган. Кўп сонли кушинлари билан ҳарбий юриш қилган Александр Македонский (эрамиздан аввалги 356- 233 йиллар) 32 минг чакирим йўлни босиб ўтиб, ўз вақти учун ажойиб кўрсаткичга эга бўлган. Ўрта асрларда христианлар обидаларини химоя қилишга йўналтирилган салб юришлари минглаб чакирим масофадан Мукаддас Ер ва Византияга етиб келган юз минглаб диндорларни ўз сафларига бирлаштирган. Буюк саёҳатчи ва кашфиётчилар, олимлар қаторига мисол қилиб Фернан Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling