2
УДК 338.48(075.8)
И.С. Тухлиев, Р.Ҳайитбоев, Н.Э.Ибодуллаев, Р.С.Амриддинова
Туризм асослари: Ўқув қўлланма – С.: СамИСИ, 2010- 247 б.
Ўқув қўлланмада туризмга оид фанларни ўқитишда ва амалиётда зарур
бўлган тушунча ва атамалар ҳамда туризмнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва
ижтимоий аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек ўқув қўлланмада
туризм
хизматларининг таснифланиши, турлари, туризм
индустрияси ва ресурслари,
туризм хизматлари ва маҳсулотлари ҳамда Ўзбекистонда туризм тўғрисидаги
Давлат сиёсати, халқаро туризмнинг ривожланиши ва туризм соҳасини
режалаштириш каби мураккаб мавзулар равон тилда ифодаланган.
Ўқув қўлланма Институт ўқув-услубий кенгашда тасдиқланган бўлиб, олий
ўқув юртларининг туризм операторлик хизматини ташкиллаштириш, туризм
менежменти,
маркетинги, ва туризм сервис соҳаси йўналишларида таҳсил
олаётган талабаларга ва магистр, аспирантларга мўлжалланган.
Ундан туризм
касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари ва туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган
мутахассислар ҳам фойдаланиши мумкин.