Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


«Туризм асослари» курсининг мақсадлари қўйидагилардан иборат


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   190
«Туризм асослари» курсининг мақсадлари қўйидагилардан иборат:

туризмнинг асл моҳиятини очиб бериш; 

туризмнинг тараққиёт йўли, тажрибаси, ҳозирги кундаги муаммоларини 
аниқлаб олиш; 

туризмнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий аҳамиятини ёритиб 
бериш; 

Ўзбекистон ва жаҳон туризм бизнесининг илдизларини ўрганиш. 
«Туризм асослари» курсининг вазифалари қўйидагилардан иборат: 

туризм ва турист тушунчаларини таърифлаш, уларнинг илк кўринишлари, 
тараққиёти, шаклланиши ҳақида илмий ва далилий манбалар келтириш

Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги Давлат сиёсати ҳақида 



(меъёрий ҳужжатлар асосида) маълумот бериш; 

жаҳон туризм тажрибасининг илғор намуналари билан таништириш; 

туризм ва туристнинг мақсадларини аниқлаб олиш; 

туризмнинг ташкилий тузилиши ва асосий категорияларини аниқлаш; 

туристлик индустрия ва унга бўлган талабларни ўрганиш; 

туризм инфратузилмаси ҳақида маълумот бериш; 

туризм турлари ва унинг асосий кўринишларини белгилаб олиш; 

туристлик ресурсларни тушунтириб бериш; 

туристлик товарлар ва маҳсулотлар ҳақидаги билимларни эгаллаш; 

туризм маршрутлари, махсус туризм маршрутлар ҳақидаги билимларни 
эгаллаш; 

туризмда лицензия, суғурта ва молиявий масалалар ҳақидаги тушунчалар 
бериш. 
Мазкур курс «Туризмни режалаштириш», «Халқаро туризм», «Туристлик 
маршрутларни ташкил этиш», «Туризм иқтисодиёти», «Экскурсияларни ташкил 
этиш» каби фанлар билан узвий алоқада ҳисобланади.
Курсни ўзлаштириш жараёнида – ўқитишда туристлик экскурсия, 
экспедиция ва махсус турлар ташкил этиш; туризм хизмат бозори (Халқаро 
Тошкент туризм ярмаркаси)да иштирок этиш; меҳмонхоналар фаолияти
туристлик фирмалар иши, экологик, тарихий-маданий ёдгорликларни намойиш 
этувчи мультимедиа слайдлардан, буклет, маршрутлар хариталарини ишлаб 
чиқиш, интернет алоқа тизимидан турли маълумотлар олиш муҳим аҳамиятга 
эга. 
«Туризм асослари» курси «Туризм менежменти», «Туризм маркетинги», 
«Туризм операторлик хизматини ташкиллаштириш» ва «Сервис (туризм ва 
меҳмонхона хўжалиги)» таълим йўналишларининг 2- босқич бакалаврлари учун 
мўлжалланган. Ўқув машғулотлари 1-семестрда, 62 соат маъруза ва 64 соат 
амалий машғулот ҳажмида олиб борилади. Унда хорижий давлатлар ва 
республикамизда нашр этилган туризм соҳасига оид илмий, ўқув, услубий 
қўлланмалардан ҳамда журнал ва газеталардаги мақолалардан, интернет 
сайтларидан, туристлик фирмаларнинг намунавий маршрутлари, буклетлар ва 
йўл кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling