Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Божхонага оид туризм расмиятчиликлари……………. 238
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХХI БОБ Туризм соҳасида хавфсизликнинг ҳуқуқий асослари….. 249
- ИЛОВАЛАР……………………………………………………………….. 264 АДАБИЁТЛАР……………………………………………………………. 269
- Кириш
20.2. Божхонага оид туризм расмиятчиликлари……………. 238 20.3. Ўзбекистон божхонаси қоидалари…………………….. 241 20.4. Туризмга оид ҳужжатлар………………………………. 242 20.5. Турист учун тиббий расмиятчиликлар тартиби………. 246 ХХI БОБ Туризм соҳасида хавфсизликнинг ҳуқуқий асослари….. 249 21.1. Туризмда хавфсизлик тушунчаси……………………... 249 21.2. Халқаро туризмда туристларининг ҳаёти хавфсиз- лигини таъминлашнинг ҳуқуқий меъёрлари…………. 253 21.3. Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қарорларида туристларнинг ҳаёти хавсизлигининг таъминланган- лиги……………………………………………………… 257 21.4. Туристларнинг ҳаёти хавсизлигига таъсир қилувчи омиллар ва туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари………………………………… 258 ИЛОВАЛАР……………………………………………………………….. 264 АДАБИЁТЛАР……………………………………………………………. 269 7 Кириш Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳаси жаҳон туристлик жараёнининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, экспертларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда мамлакат туризм соҳаси давлат инвестицияларисиз ва дотацияларисиз маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бораётган иқтисодиёт тармоқларидан бирига айланмоқда. Шуларни ҳисобга олиб, туризм соҳаси мамлакатлар ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этишини ва у XXI аср жаҳон хўжалигининг устувор тармоқларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекистон замонавий туризм индустриясини ривожлантириш учун барча зарур манбаларга эга. Буюк Ипак йўли устида жойлашган Ватанимиз қулай табиий-иқлим шароитларига, бой тарихий, маданий меросга ва айни пайтда ҳам ички, ҳам халқаро туризмни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга. Замонавий туристлик ташкилот ва корхоналар бугунги кунда янги ахборот тизимлари, компьютер технологияларидан фойдаланувчи техника билан таъминланган юқори технологияли ишлаб чиқаришга эга. Ҳозирги даврда мамлакатни иқтисодий модернизациялаш босқичида туризм ва меҳмондўстлик индустрияси соҳасидаги ечимини кутиб турган масалалар қаторида, туризм индустрияси меҳнат бозорида ишловчи ходимларга қўйиладиган малакавий талабларга жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлаш долзарб масала бўлиб турибди. Шуларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида» ги қарорига асосан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида туризмнинг устувор йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш белгиланди. Ҳозирги пайтда ушбу ўқув даргоҳда «Туризм маркетинги», «Туризм менежменти», «Туризм операторлик хизматини ташкиллаштириш», «Сервис (туризм ва меҳмонхона хўжалиги)» таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро туризм» факультети ва қатор туризм касб-ҳунар коллежлари бу ишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Бу ўқув масканларнинг намунавий ўқув режаларига мувофиқ умумкасбий фанлар блокидан ташқари, ихтисослик фанлар блокида ўқитиладиган фанлар қаторида турган «Туризм асослари» фани ҳам аҳамияти жиҳатидан ихтисослик фанларининг алифбоси бўлиб ҳисобланади. Ушбу курснинг янгилигини назарда тутиб ва ҳозирда давлат тилида дарслик ва услубий қўлланмаларнинг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, муаллиф тамонидан тайёрланган ушбу ўқув қўлланма туризм асосларини ўқитишда олий ўқув юртлари талабаларига ва туризм коллежларига ёрдам беради деган фикрдамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling