12
2000
йилдан бошлаб, Республикамиз туризми юқори суръатлар билан
ривожлана бошлади. Туризмдан олинаётган даромадлар йилига 30 ва
ундан
ортиқ фоизларда ўсди. 2001 йил охирида Афғонистондаги толибонларга қарши
ҳаракатларининг бошланиши ўлкамизга келаётган туристлар оқимини икки йил
давомида анча камайтириб юборганидан сўнг, 2003 йилнинг 2-ярмига келиб
ўлкамиз туризми яна ўзини ўнглаб олди. Шарқий Осиёда ўтган
йилларда
тарқалган одатдан ташқари Пневмания (Сарс) ва Парранда гриппи каби
касалликлар Ўзбекистон туризмига 2001 йил 11 сентябр воқеаларидек
кучли
таъсир кўрсата олмади.
Ўзбекистонга 2004 йилда туристлар оқимининг минтақага ташриф
буюриши диаграммада кўрсатилган, унга кўра туристлар оқими Шарқий Осиё,
Тинч Океани минтақа аҳолиси ва Европадан келишган. Бутунжаҳон Туристлик
Ташкилоти (БТТ) томонидан ўрнатилган тасниф бўйича, барча собиқ иттифоқ
ҳамдўстлик мамлакатлари Европа минтақасига киради.
Шунинг учун
Ўзбекистонга қўшни ҳамдўстлик мамлакатларидан келувчи туристлар ҳам
Европа мамлакатларидан келган ҳисобланади.
Диаграмма 1.1.
Do'stlaringiz bilan baham: