Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўзбекистон Республикасида туристларга кўрсатилган


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   190
Ўзбекистон Республикасида туристларга кўрсатилган 
хизматлар динамикаси (минг киши)
770,2
712,8
709,1
719,9
720,2
608,9
656,7
723,93
791,4
230,44
261,6
241,9
272,6
343,5
370,1
198,15
231,43
278
0
100
200
300
400
500
600
700
800
900
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008
Жами хизмат курсатилган туристлар сони
Шундан, хорижий туристлар


Жадвал 1.2.
 
2000-2008 йиллар давомида Ўзбекистан Республики бўйича туритлик хизматлар асосий курсатгичларининг 
ўзгариш динамикаси 
 
 
№ 
Кўрсатгичлар
Жами
2000 
2001 
2002 
2003 
2004 
2005 
2006 
2007 
2008 
1 Хизматлар ҳажми – 
жами млн.сўм 
210931,3 6882,1 10118,9 15778,3 17528,1 17926,3 40013,9 45850,3 56833,4 74400,3 
2 Даромад - жами 
млн.сўм 
4578,01 
443 
1111,8 
-166,5 
150,61 
-258,7 
758,4 
1036,4 
1503 
2419,7 

Туристларга хизмат 
кўрсатиш–минг киши
5621,73 
770,2 
712,8 
709,1 
719,9 
720,2 
608,9 
656,7 
723,93 
791,4 
Шу жумладан
қабул
4049,63 
552,8 
529,9 
445,5 
471,43 
504,2 
475,5 
493,6 
576,7 
649.0 
улардан хорижий
2057,62 
278 
231,43 
198,15 
230,44 
261,6 
241,9 
272,6 
343,5 
370,1 
жўнатиш 
1571,87 
217,4 
182,9 
263,6 
248,47 
215,8 
133,4 
163,1 
147,2 
142,3 
хорижга 
283,68 
49,04 
36,79 
39,27 
52,98 
32,9 
23,5 
23,8 
25,4 
30,4 
МДҲ давлатларига
116,76 
14,3 
8,38 
21,44 
16,34 
22,4 
22,8 
3,7 
7,4 
73,6 
Ўзбекистон 
Республикаси 
1170,83 
154,06 
137,73 
202,29 
179,15 
160,5 
87,1 
135,6 
114,4 
104,5 
4 Кишилик – кунлик
12482,4 
1741,3 
1590,6 
1399,6 
1396 
1375,7 
1399,4 
1850,7 
1729,1 
1896,5 
5 Хизматлар экспорти
минг АҚШ долларида
244669,1 
27295 
22215,3 
21546 
23581 
28020 
28132,5 42745,9 51133,4 62812,7 


1.3. Курснинг бошқа билимлар тизимида тутган ўрни 
Туризм инсон ҳаёти ва фаолиятининг кўп соҳаларини қамраб олади. 
Шунинг учун туризмни ўрганиш психология, антропология, социология
иқтисодиёт, география, информатика, ҳуқуқ фанларини таълимни ўрганиш 
билан узвий равишда боғлиқ. Туристлик ресурслар ер шарининг деярли барча 
бурчакларида, қитъаларида ва мамлакатларида мавжуд. Туризм йўналиши ва 
тўрини эркин танлаш шароитида туризм ташкилотчилари туристлик оқимларни 
билиши, истиқболлаши ва хатто уларни бошқариши керак. 
 
Психология 
 
Саёҳат қилиш учун турист қайси маршрутни танлайди, ушбу мавсумда 
қайси мамлакат афзалликка эга бўлади, туризмнинг қайси турлари машҳур 
бўлади? Туристлик бозорда нимани таклиф қилиш фойдали, ўз туристлик 
маҳсулотини ҳаракатини қаерга йўналтириш керак? Мижоз хоҳишларини яхши 
қондирувчи тўрни қандай қилиб тузиш керак? Бу саволларнинг кўпчилигига 
инсон психологияси, унинг ҳаракатлари ва қарор қабул қилиш мотивацияси 
(сабаблари) асосларини ўрганмасдан жавоб бериш мумкин эмас. Мижоз 
хоҳиши мотивациясини ўрганмасдан ва тушунмасдан туриб, тўрни тўғри тузиш 
ва уни бозорда истеъмолчига таклиф қилиш, асосийси мижоз хоҳишини 
туристлик таассурот ва эмоцияларнинг ижобий гаммасини таъминлаб 
қондириши мумкин эмас. Кичкинагина узилиш ҳам пухта тайёрланган ва 
таҳлил қилинган саёҳатдаги ижобий таъсуротни йўқотишга етарли бўлади. 
Инсоннинг турли ҳолатларда ўзини тутиш моделини, қарор қабул қилиш 
сабабларини, дам олиш тўрини танлаш, асосий ва турдош мақсадлари, саёҳат 
йўналишлари, ҳамкорлар ва туристлик фирмани танлашни яхшилаб ўрганиш 
керак. Саёҳатни амалга ошириш сабаблари турлича бўлиб, у турист ёши, 
интеллект даражаси, молиявий ҳолати, жамиятнинг у ёки бу ҳолатига 
тегишлилиги ва кўпгина бошқа омилларга боғлиқ. Турист бўлишга турли 
сабаблар таъсир қилади: дам олиш, бўш вақт, дунёқарашни кенгайтириш, 
нотаниш нарсаларни билиш, кўнгил очиш, диний, даволаниш, қариндошлар ва 
дўстларни кўриш ва бошқа мақсадлар. Ушбу соҳадаги кенг қамровли билимлар 
билан шугулланувчи фан психография дейилади ва унинг услублари туризм 
маркетингида ҳам кулланилади.
Саёҳатни танлашда сабабларнинг ўзгариши истеъмолчи бозорида 
туристлик маҳсулотни таклиф қилувчи туристлик фирма учун салбий 
оқибатларга олиб келади. Кайфият, мода, умумий сиёсий-иқтисодий ҳолат ва 
кўпгина бошқа омилларга эътиборсизлик пайдо бўлиши мижозларни йўқотиш 
ва туристлик фаолиятда иқтисодий қийинчиликларга олиб келади, чунки бу 
омиллар туристлик оқим йўналишини аниқловчи ва мотивация натижасига 
катта таъсир кўрсатади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling