Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   190
География 
 
Ҳудуд ресурсларининг туристлик салоҳиятини баҳолаш географик
омилларга боғлиқ. География фани - табиий-иқлимий, демографик 
маълумотлар, уларнинг ўзгариш тенденциялари ва истиқболлари, туризмнинг 
ҳудудлараро ва ҳудуд ичида ривожланишини батафсил режалаштириш


19 
объектлар, туристлик индустрия, туризм соҳасини инвестициялашни 
ривожлантиришни режалаштириш, туристлик оқимларни, аҳоли бандлигини ва 
туризмдан тушувчи даромадни режалаштириш учун жуда зарур ҳисобланади. 
Ахборот технологиялари
 
Ривожланишнинг ҳозирги босқичида хўжаликнинг ҳар қандай тармоғи 
кучли ахборот кўмагисиз ишлай олмайди. Турли фан соҳалари бўйича 
маълумотлардан туризм мақсадларида ҳам фойдаланилади. Бугунги кунда 
туристлик хизматларни бронлашда турли автоматлаштирилган ахборот 
тизимлари муҳим рол ўйнайди. Туристлик ресурслар, туристлик маҳсулотлар 
маълумотларининг ахборотлари турли хил ҳисоб-китоблар, маълумотномалар
каталоглар, 
проспектлар, 
йўл 
кўрсаткичлар, 
жадваллар, 
time-table 
кўринишларида аск этади. Кўпчилик туристлик компаниялар ўз таркибида 
нафақат хусусий туристлик агентлиги, балки қувватли ахборот марказлари ва 
нашриётларига ҳам эгадирлар. Масалан, Буюк Британиянинг Реед Травел Гроуп 
туристлик агентлиги бунга мисолдир. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, йўл 
кўрсатувчи китоблар туризмнинг ўзи ривожланишидан анча олдин ишлаб 
чиқилган. Томас Кук биринчи бўлиб туристлик саёҳатни ташкил қилган 
пайтда, Лондондан Парижга саёҳат қилишни амалга ошириш учун йўл 
кўрсатувчи китоблар бор эди. Кўпчилик йўл кўрсаткичлар 100 йиллик тарихга 
эга. 
Бугунги кунда кўпгина ахборот оқимлари СD - дискларда жамланган. 1990-
йиллардаги компютер билан таъминлашдаги техник инқилоб туризм 
мақсадлари учун кучли автоматлаштирилган туризмни вужудга келтирди.
Жаҳон Глобал компютер тизимлари – Amadeus (Европа), Sabre
(АҚШ), 
Galileo (Буюк Британия), Gabriel, “Самотурагент”, “Мастертурагент”, “1С-
Рарус: Турагентство”, “InTour Office”, “Мастер-Тур”, “Само-Тур”, “ТурВин”, 
“Турбо-тур”, “Аист-2.5” ва бошқалар яратилган ва улар мувафаққиятли 
даражада хизмат кўрсатмоқда. Бу тизимлар ахборот ташувларини биринчи 
навбатда ҳаво транспортида ҳамда меҳмонхона ва бошқа хизматларни 
бронлашни ташкил қилишда кенг тарқалган. 
Туристлик ахборотни ривожлантиришда яна бир жуда катта туртки 
интернет глобал тармоғи бўлди. Бугунги кунда деярли барча туристлик 
фирмалар ўз сайтларига ва E-mail электрон почта орқали ушбу тармоққа чиқиш 
имкониятига эга. Тармоқдан фойдаланувчиларнинг барчаси туристлик 
хизматлар ҳақида кенг ахборот олиш имкониятига эгадирлар. 
Туризмга жавоб берувчи давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар, 
туристлик фирмалар, отеллар, туристлик ассоциациялар, ташувчилар, 
аттракцион хизматини таклиф этувчи фирмаларда катта ахборот вараклари 
мавжуд. Ахборотни интернет тармоғига жойлаштириш умумий ҳолда китоб ёки 
буклет чиқаришдан арзон, ахборот осон ва тез кўринишини ўзгартиради, юқори 
сифатли рангли иллюстрацион маълумотни ҳам узатиш мумкин. Ахборот 
ривожланган мамлакатлардаги фойдаланувчиларнинг кенг доирасига етиб 
боради.


20 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling