Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Туризмни саёҳатлардан ажратиб турувчи асосий жиҳати бу мақсад ва


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   190
Туризмни саёҳатлардан ажратиб турувчи асосий жиҳати бу мақсад ва 
оммавийлигидир. Проспер Мериме 1840 йилда «Коломба» асарида қайд 
этганидек «Сайёҳларнинг доимий хурсандчилиги ўрнига лоқайдлик юзага 
келиб, ҳозирги туристларнинг кўпчилиги ўзига хос бўлиб ажралиб туриш учун 
ўзларига Nil Admirare (ҳеч нарсага хайрон бўлмаслик) шиорини танлаб 
олганлар». Айтиш керакки, бу «саёҳатчи» ва «турист» тушунчалари ўртасидаги 
биринчи фарқ бўлди. 
Бошқа одамлар орасидан алоҳида ажралиб туриш, биринчи бўлиш истаги 
саёҳатчилар орасида яққол ажралиб туради. Инсон фаолиятининг бошқа 
соҳаларига қараганда бу ерда ўзини кўрсатиш имконияти кўпроқдир. Ким энг 
юқорига чиқиб шампан виноси ичади, ким узоқроқга боради, ким кўпроқ темир 
йўл станцияларида ёки чегара пунктларида бўлади - рекордчи-саёҳатчиларнинг 
фантазияси чегараланмаган бўлиб, Гиннеснинг рекордлар китобида бундай 
ютуқларга алоҳида бўлим ажратилган. 
1913 йилда велосипедда бутун дунёни айланиб чиқиб, бунда 50 минг км 
йўл босган ва 52 та покришка, 36 та камера, 9 та занжир, 9 та педал, 4 та эгар, 2 
та рул ва ҳоказоларни алмаштирган ҳамда «Бриллиант Юлдуз» белгиси билан 
мукофотланган Анисим Панкратовни туристлар тоифасига эмас, балки айнан 
саёҳатчилар қаторига киритиш мумкин. шунингдек, уч йил (1928-1931) ичида 
СССР чегаралари бўйлаб bycicling tour велосипедда айланиб чиққан Глеб 
Травинни ҳам саёҳатчилар қаторига киритиш мумкин. бир неча йил мобайнида 
«Татра» автомобилларида сайёрамизнинг барча қитъалари бўйлаб саёҳат 
уюштирган Чехославкиялик саёҳатчилар Иржи Ганзелка ва Станислав 
Зигмудларни туристлар тоифасига киритиш албатта қийин. Уларнинг 
қитъалараро йўналиши «Татра» концерни томонидан молиявий ва техник 
таъминланган бўлиб, бу фирманинг реклама мақсадларига хизмат қилган. 
Амалда бу техника жиҳатларини синовчиларининг нормал ва ҳақ туланувчи 
хизмати бўлиб ҳисобланади. 
Гиннеснинг рекордлар китобида бошқаларни хайрон қолдириш ниятида 
уюштирилган саёҳат ва жасоратларга катта жой ажратилган.
Джесси Росдайл исмли шахс дунёда энг кўп мамлакаларда бўлиш ва ўз 
ҳужжатларига барча мамлакатлар чегара хизматлари штампини куйдиришни 
мақсад қилиб олган, бунинг учун у 2627766 км масофани босиб ўтган ва 215 та 
мамлакат чегарасини кесиб ўтган ҳамда бунинг учун Гиннес дипломига сазовор 
бўлган. Миссионер Алфред Уолдерн (АҚШ) отда саёҳат қилишни мақсад қилиб 
қўйган ва 424850 км масофани (битта ёки бир нечта эканлиги номаълум) отда 
босиб ўтган. Бунда у 16 мингдан ортиқ маъруза укиган. Пиёда, чангида, 


28 
велосипедда, автомобилда, темир йўл, авиа ва денгиз транспортида саёҳат 
қилиш бўйича ҳам турли рекордлар ўрнатилган.
Хаттоки замон ва маконда илмий саёҳат уюштирувчи, Ойга қўнувчи, Ер 
орбитаси атрофида парвоз қилувчи космонавтлар (уларни ҳам сайёҳлар 
қаторига киритиш мумкин) ҳам рекорд урнатишга интиладилар. Космосга 
биринчи бўлиб парвоз қилган одам, биринчи космонавт аёл, парвоз узунлиги, 
баландлиги ва узоқлиги, Ой сатхида Луноходда сайр қилиш узунлиги ва бошқа 
бир қатор фактлар рекорд сифатида қайд этишга асос бўлади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling