Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   190
Райхон Берунийлар каби буюк алломалар фан тараққиётига ўз ҳиссаларини 
қўшиши билан бирга эл кезган олимлардир. Ал – Берунийнинг «Ўтмиш 
авлодларидан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон» асарларида Марказий Осиё 
географияси, халқлар маданияти ҳақида ёзган. 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ( 1483 йил 14 март Андижон ш. – 1530 йил 
26-декабр Ҳиндистоннинг Агра ш.) – ўзбек классик адабиётининг йирик 
вакили, тарихчи, сайёҳ-олим, темурийлар сулоласи вакили. «Буюк мўғуллар 
империяси» деб номланган Ҳинд давлатининг, аслида Бобурийлар давлатининг 
асосчиси бўлган. Бобур ўзининг машҳур «Бобирнома» энциклопедик асарида
15 асрнинг иккинчи ярми ва 16 асрнинг биринчи ярмида Мовароуннахр, Ўрта 
Осиё, Афғонистон ҳамда Ҳиндистон тарихи, маданияти ва табиати ҳақида жуда 
бой илмий маълумотлар келтиради, бу албатта ушбу юртларни бевосита Бобур 
томонидан кезиб чиқанидан далолат беради. (Ўзбек Совет энциклопедияси, 2- 
том)
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўрта Осиёда қадимги сайёҳлик Буюк Ипак 
йўлининг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, IХ-ХI асрларда сайёҳлик 


26 
туфайли, кишилар билимини оширадиган туризмнинг илмий турига асос 
солинган ва зиёратчилик кенг ривожланган эди. 
Россия давлати ҳам машҳур саёҳатчиларга бой. Ҳужжатлар билан 
тасдиқланган энг қадимги саёҳатчилардан бири Игумен Данилл 1065 йилда 
Афон Муқaддас ерга зиёрат қилгани борган ва сафар давомида кўрган халқлар 
ва ерлар ҳақида батафсил ёзиб қолдирган. 1471-1474 йилларда Эрон ва 
Ҳиндистонга саёҳат қилган Афанасий Никитин «Уч денгиз оша саёҳат» номли 
ажойиб асар битган. Кейинрок, машҳур саёҳатчилар Н. Н. Миклухо-Маклай 
(1846-1888), Н. М. Пержевалский (1839-1888), В. И. Беринг (1681-1741) ва 
бошқалар ўз номларини саёҳатчилар тарихида ёзиб қолдирганлар. 
 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling