Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   190
 
Таянч иборалар: Туризм соҳасидаги ислоҳотлар, хусусийлаштириш ва 
давлат тасарруфидан чиқариш, конвенциялар, халқаро пакт, социология
психология, иқтисодиёт, халқаро туризм ҳуқуқи, турист, туристлик фаолият, 
экскурсия фаолияти, Ўзбекистонда туризмнинг моҳияти.
 
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
 
1. «Туризм асослари» курси нимани ўргатади? 
2. Курснинг мақсади нималардан иборат? 
3. Курснинг вазифасини таърифлаб беринг?
4. Курснинг бошқа билимлар тизимида тутган ўрни қандай? 
5. Нима учун мазкур курс туризмга оид фанларнинг алифбоси дейилади? 
6. Ўзбекистонда туризмнинг моҳияти нимадан иборат? 
7. Ўзбекистонда 
туризмни 
ривожлантириш 
босқичлари 
нималарни 
ифодалайди? 
8. Туризм соҳасининг иқтисодий фанлар билан алоқаси нимадан иборат? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


22 
2. САЁҲАТЧИ ВА САЁҲАТ, ТУРИСТ ҲАҚИДАГИ ТУШУНЧАЛАР 
Режа: 
2.1. Илк саёҳатчилар ва саёҳатлар тарихи. 
2.2. Марказий Осиё саёҳатчилари 
2.3. Туризм тушунчаси ва унинг шаклланиш тарихи. 
2.4. Саёҳатларнинг моддий таъминлаш жиҳатлари 
2.1. Илк саёҳатчилар ва саёҳатлар тарихи 
Саёҳат ва туризм (travel and tourism) - бир-бири билан боғлиқ тушунча 
бўлиб, улар инсон ҳаёт фаолиятининг маълум бир тарзини ифодалайди. Бу дам 
олиш, фаол ёки пассив кўнгил очиш, спорт, атроф-муҳитни англаш, савдо, фан, 
даъволаниш ва бошқа кўплаб жиҳатларни камраб олади. Бирок, бунда ҳар 
сафар саёҳатни бошқа фаолият турларидан ажратиб турувчи ўзига хос ҳаракат - 
инсоннинг вақтинчалик бошқа жойга, мамлакатга, қитъага бориши, унинг 
доимий яшаш жойидан узоқлашиши мавжуд бўлади. 
Саёҳатлар айрим шахслар томонидан алоҳида, ягона мақсад ва қизиқишга 
эга бўлган шахслар томонидан экспедициялар, жумладан, ҳарбий 
экспедициялар тузган ҳолда амалга оширилиб, улар таркибига юзлаб ва хаттоки 
минглаб мутахассислар, дипломатлар, мигрантлар ва кўчиб юрувчилар ҳам 
киради. Денгиз, ҳаво ва бошқа транспорт воситалари экипажлари ойлаб ўз 
уйларида булмайдилар, шу тарика, улар учун саёҳат турмуш тарзи, кунлик иш 
фаолияти бўлиб ҳисобланади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling