Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Халқаро туризм ҳуқуқи
Туризм кўпчилик мамлакатлар иқтисодиётининг муҳим қисми сифатида, халқаро алоқаларнинг таркиби сифатида алоҳида ҳуқуқий тартибга солишни талаб қилади. Шунинг учун ўзига хос тармоқ - туристлик ҳуқуқ таркиб топган. Кўпчилик мамлакатларда резидент ва норезидент компаниялар учун туристлик фаолият нормалари ва ривожланиш тамойилларининг асосий концепциялари туризм ҳақида миллий қонунлар билан мустаҳкамланган. Норезидентлар фаолияти учун одатда маълум чеклашлар мавжуд. Туризм ташкилотчилари ва турист-мижозлар муносабатлари тартибга солинган. Халқаро туризм кўпгина конвенциялар, халқаро шартномалар ва битимлар билан тартибга солинади. Дастлаб туризм ривожланишига асос бўлган, дам олиш ва бўш вақтнинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисидаги битимга эришилди. 1948 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Деклерациясининг 24-моддасида шундай дейилади: «Ҳар бир инсон иш вақтини оқилона чегараланиши ва ҳар йилга пуллик таътилни олиши, дам олиши ва бўш вақт ҳуқуқига эгадир». 1966-йил БМТ Бош Ассамблеяси бу шиорни тасдиқлади ва кенгайтирди. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакетга имзо чеккан давлатлар ҳар бир инсоннинг «дам олиш, бўш вақт, иш вақтини оқилона чеклаш, даврий пуллик таътил ҳамда байрам кунлари учун тўлов» ҳуқуқини таъминлаш мажбуриятини бўйнига олганлар. Бу низомлар туризм ривожланишига, хусусан, халқаро туризм ривожланишига туртки берди. Халқаро туризмнинг жадал ривожланиши туристлик фаолиятни тартибга солувчи меъёрлар ўрнатиш заруриятини келтириб чиқаради. Халқаро туристлик ҳуқуқ ташкил топишининг энг асосий йўналишларидан бири терминология ва таърифлар тўғрисидаги битим тузиш эди. Бугунги кунда халқаро туризм ўз фаолиятини асосий халқаро келишувларга биноан олиб боради: Гаага (1989-йил, Гаага, Нидерландия) ва Манила (1980-йил, Манила, Филиппин) битимлари, туризм вазирликларининг Осака конференциялари йўриқномалари (1994-йил, Осака, Япония). Ҳудудий қонунлар ва меъёрий актларни ҳам таъкидлаб ўтиш муҳим. Европа иқтисодий ҳамжамияти ушбу иттифоққа кирувчи мамлакатлар туристлик фаолиятини тартибга солиш бўйича бир қатор қонунлар ва меъёрий актлар қабул қилган. Масалан, ягона визали ҳудуд, туристлик хизматлар шартномаси тўғрисидаги Шенген шартномаси (ЕЭС Директиваси №90/134 13- май 1995-йил. «Туристлик агентлик ва мижоз ўртасида имзоланиши керак бўлган намунавий шартнома», «Саёҳат қилиш шартномаси бўйича Халқаро Конвенция», 1970-йил 22-октябрда ФУААВ нинг Бош Ассамблеясида қабул қилинган «Меҳмонхона эгалари ва туристлик агентликлар ўртасида битимлар тузишга тегишли Халқаро меҳмонхона Конвенцияси», Йўловчилар ва уларнинг юкларини халқаро ҳаво, автомобил ва денгиз транспортида ташиш алоҳида тартибга солинган. Ҳаво транспорти Варшава Конвенцияси билан (1929-йил Варшавада қабул қилинган), Автомобилда пассажирлар ва юкларни ташиш 21 Берлин Конвенцияси билан (1975-йил, Берлин), денгиз транспортида пассажирларни ташиш эса Афина Конвенцияси билан бошқарилади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling