Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   190
Иқтисодиёт 
 
Туризм – бу иқтисодиётнинг махсус соҳаси ва инсон фаолиятининг ўзига 
хос кўриниши ҳисобланади. Шу сабабли туризм соҳасида иқтисодий 
тараққиётнинг умумий қонуниятлари ўзининг маҳсус қирраларида намоён 
бўлади, умумий қонуниятлар ўзини хусусийлиги орқали намоён қилса, 
хусусийлик эса мазкур туристлик ташкилотнинг аниқ фаолияти орқали акс 
эттирилади. 
Туризм иқтисодиёти аҳолининг каттагина қисмини туристлик хизматларга 
бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мазкур хўжалик соҳасини барча 
даражаларида туристлик маҳсулотни ишлаб чиқарадиган, тақсимлаш, 
айирбошлаш ва истеъмол қиладиган кишиларнинг хулқ-атворини ўрганади. 
Ҳар бир туристлик ҳудуд, ҳар бир мамлакат, ҳар бир шаҳар ва жой 
иқтисодий фойда ва даромад олиш учун мавжуд туристлик ресурсларидан 
оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади. Ҳар бир мамлакатда ўзининг сиёсий 
қарашлари, 
иқтисодиёти 
ривожланишининг 
йўналишлари, 
жамият 
анъаналарининг кўп қирралари мавжуд. Туристларни жалб қилиш учун хатто 
жуда қизиқарли бўлган объектлар ва ходисалар учун ҳам хизмат кўрсатишнинг 
мос даражасини, хавфсизликни таъминловчи туристлик қизиқиш ва эҳтиёжни 


18 
уйғунлаштириб турувчи туристлик индустрия ва инфратузилма зарур.
Туризм соҳасини ривожлантиришни баъзан «тилла тухум қуювчи 
товуқ»қа ўхшатилади. Аммо, ушбу товуқ боқилмаса, товуқ тухум қўйишни 
тухтатиши мумкин ёки тухумлар ҳажми ва сифати бузилиши мумкин ёки 
товуқнинг ўзи ўлиб қолиши мумкин. Шунга кўра, туристлик марказлар ва 
ҳудудлар нафақат туризмдан пул ишлаб қолишади, балки туризм 
индустриясини барқарор ривожлантиришга, туристлик маҳсулотни ички ва 
ташқи бозорларда ҳаракат қилдиришга жуда катта миқдорда маблағлар 
ажратишади. 
Барча давлатларда ҳам туризмга бўлган сиёсат бир хил тузилмаган. 
Масалан, Япония оролидаги давлат, тарихий ёпиқ жамиятни кўрган ва узоқ 
давр 
мобайнида 
келувчи 
туристларга 
эътибор 
бермаган, 
ҳудуди 
чегараланганлиги натижасида ўз фуқароларини дунё бўйича саёҳат қилишга 
фаол ундади. Хатто, меҳмонхона хўжалиги ҳам хориж туристларини қабул 
қилишга йўналтирилмаган, отеллар паст табақали аҳоли жойлашишига 
мўлжалланган ва иншоот габарити ва шип баландлиги бўйича Европа 
стандартларига жавоб бермайдиган нормалар бўйича қурилган. Лекин, узоқ 
давр мобайнида туризмсиз ҳам ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти ҳаётий 
куч оқимининг янги манбасини талаб қилди. Япон ҳукумати мамлакатга 
кирувчи туризм концепцияларини қайтадан
кўриб чиқди ва бошқа ҳудудлардан 
мамлакатга туристлик оқимларни жалб этиш мақсадида жаҳон туристлик 
бозорига миллий туристлик маҳсулотни чиқариш фаолиятига 2 млрд. 
долларини ажратди. 
Юқорида ифода этилган фаолият Хитойда ўзгача амалга оширилади. 
Чиқувчи туристлик оқим бу мамлакатда жуда паст, чунки давлатда таътилни 
ҳар йили тўлаш учун ҳуқуқий институт шаклланмаган ва қишлоқ хўжалигида 
банд бўлган аҳолининг кўп қисми хорижда саёҳат қилиш учун маблағга эга 
эмас. Ташқарига чиқувчи туризм йилига 5 млн. кишидан ортмайди. Бу 
кўрсаткич умумий аҳолиси 1 млрд. 200 мингга тенг бўлган мамлакат учун жуда 
паст даражада. Лекин, келувчи туризм тез суръатлар билан ривожланмоқда. 
Жаҳон туризм иқтисодиётида Хитой ҳозирги кунда туризмнинг энг жозибадор 
ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда туристлик қизиқиш объектлари мавжудлиги, 
туризм индустрияси ривожланганлиги ва давлат сиёсатининг туризмга ижобий 
муносабатдалиги сабаб бўлмоқда. Хитой туризм ташкилоти экспертлари 
баҳоларига кўра, кейинги йилларда Хитой жаҳондаги энг кўп туристлар қабул 
қилувчи мамлакатга айланади. 1998-йилда Хитойга 65 млн. туристлар келиб 
кетишган бўлса, 2010-йилда Хитойга 125 млн. хориж туристлари келиши 
режалаштирилмокда. Бу эса халқаро миқёсда жуда катта кўрсатгич 
ҳисобланади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling