Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Туризм тушунчаси ва унинг шаклланиш тарихи


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   190
2.3. Туризм тушунчаси ва унинг шаклланиш тарихи 
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонунида туризм 
тушунчасига қуйидаги тарзда таъриф берилган: Турист - жисмоний шахснинг 
доимий истеъқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий 
ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган 
фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб 
кетиши (саёҳат қилиши). 
Бугунги кунда замонавий туризм асосчиси деб тан олинган баптист 
пастори Томас Кук биринчилардан бўлиб саёҳатчиларнинг оммавий сафар 
уюштиришининг моҳияти ва фойдалилигини англаб етди ҳамда 1843 йилда у
дастлабки темир йўл орқали турни ташкиллаштирди ва муваффакиятга эришди. 
1851 йилда у мамлакатнинг барча бурчагидан келган инглизларнинг Париждаги 
кўргазмада иштирок этишини ташкиллаштирди. У кўргазмага 165 минг кишини 
олиб келишга мушарраф бўлди. Кўргазма турлари катта фойда келтирганлиги 
сабабли, Кук Англиялик туристларнинг 1865 йилда Парижга Бутунжаҳон 
кўргазмасига оммавий равишда ташриф буюришининг ташкилотчиси бўлди. 
1856 йилдан бошлаб Европа бўйлаб турлар одатий холга айланди, Кукнинг 
туристлик агентлиги ва унинг филиаллари тузилди. Туристлик компаниянинг 
мисли курилмаган муваффакиятга эришганлигини Кук туристларга таклиф 
этган каталогдан 8 мингдан ортиқ меҳмонхоналарнинг ўрин олганлиги ҳам 
тасдиқлайди. 1870 йилда «Томас Кук» туристлик фирмаси мижозлари сони 500 
минг кишига етди. 
Европа ва Америка қитъалари ўртасида мунтазам кема катнови 1832 йилда 
йўлга қўйилган бўлиб, 1866 йилда Кук АҚШ га туристларнинг дастлабки икки 
гуруҳини жунатади. Турлар узоқ муддатли бўлиб, беш ойгача давом этган. 
Томас Кукнинг хизматларидан фойдаланган америкалик таниқли туристлардан 
бири Марк Твен бўлиб, у олтмиш кишидан иборат гуруҳ таркибида иштирок 
этган ва кейинчалик бу саёҳатни каламга олган. Томас Кук 1872 йилда биринчи 
бўлиб индустрия асосида жаҳон бўйлаб саёҳат уюштиришни таклиф қилган. 
Дастлабки 20 саёҳатчи бутун жаҳон бўйлаб 220 кун давомида саёҳат қилганлар. 
Томас Кук 1892 йилда вафот этиб, унинг ишини угиллари ва шериклари давом 
эттиришган. Компания ўз фаолият соҳасини кенгайтириб, йирик молиявий 


27 
институтга айланган ва саёҳатчилар учун йўл чеклари чиқара бошлаган. Бу эса 
ўз моҳиятига кўра аср ихтироси - хавфсиз пуллар эди. Бугунги кунда «Томас 
Кук» компанияси бутун дунёда 12000 дан ортиқ туристлик агентликларга эга 
бўлиб, йилига 20 миллиондан ортиқ туристга хизмат кўрсатади. 
Саёҳатлардан ҳаёт фаолиятнинг алоҳида жозибадор усули сифатида янги 
шакл - туризм ажралиб чиққан бўлиб, у ўзига хос хусусиятлар ва ҳислатлари 
билан тавсифланади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling