Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Магеллан (1480-1521), Васко да Гама
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Имом Исмоил ал-Бухорий
- Абу Исо Муҳаммад ат –Термизийни
- Аҳмад ал-Фарғонийдир
- Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу
Магеллан (1480-1521), Васко да Гама (1469-1524), Христофор Колумбни
(1451-1506) кўрсатиш мумкин, улардан охиргиси 1492-1493 йилларда учта каравеллада Атлантика океанини босиб ўтган ва Америка қитъасини очган. 2.2. Марказий Осиё минтақаси саёҳатчилари Саёҳлик Ўрта Осиё ўлкасида қадим замонлардан ривожланган бўлиб, ўлкамиздаги илк сайёҳлик кўринишлари «Буюк Ипак йўли» га бориб тақалади. Милоддан аввалги II-асрда очилган Буюк Ипак йўлини аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Бу йўл фақат савдо йўли бўлмай, айни пайтда дунё халқлари ўртасида маданий ҳамда давлатлараро алоқалар йўли бўлган. Ўрта Осиёлик сайёҳатчиларнинг маълум бир қисмини зиёратчилардан иборат бўлиб, муқаддас жойларга бориб зиёрат қилиш мақсадида узоқ ва машаққатли саёҳатларни амалга оширганлар. VII-VIII асрларда Араблар Мовароуннахрни забт этиш йўли билан маҳаллий халқнинг урф-одати, дини ва эътиқоди, қадимдан ривожланиб келаётган маданиятга ўз таъсирини ўтказиб, аста-секинлик билан ислом дини кириб кела бошлади. Маҳаллий халқнинг ислом динига ўтиши билан Марказий Осиёни Араб мамлакатлари Маккаю Мадина билан боғлади. Ислом дини фарзларидан бири ҳажга бориш ҳисобланиб, Мовароуннахрликлар ўз юртларидан чиқиб Афғонистон, Эрон, Ироқ, Сурия орқали ўтиб, Саудия Арабистондаги Макка ва Мадинада ҳаж амалини бажарганлар. Бу йўл машаққатли, оғир, бир неча ой ва йилларни ўз ичига олган бўлсада, йилдан- йилга ҳажга борувчиларнинг сони ортиб борган. Зиёратчи-олимларнинг энг машҳури деб буюк муҳаддис Имом ал- Бухорийни киритишимиз мумкин. Имом Исмоил ал-Бухорий ўз онаси билан 17 ёшда ҳажга бориб, бир неча йил Арабистонда яшайди. У фиқх ҳадисларни йиғиш мақсадида Боғдод, Дамашқ, Балх, Нишопур, Миср ва бошқа кўпгина араб шаҳарларида 40 йил саёҳат қилиб, ҳадисларни тўплайди. Бунга Имом ал- 25 Бухорийнинг замондоши Абу Исо Муҳаммад ат –Термизийни ҳам мисол қилиш мумкин. Шу даврда унинг Боғдодда кўпгина шогирдлари ҳам бор эди. Араб ҳалифалигига кирган Мовароуннахрда, Хуросонда, Хоразмда маҳаллий тилларда ёзилган асарлари йўқ қилиниб, ерли билимдонлар, толиби илмлар ҳалифаликнинг марказий шаҳарлари Дамашқ, Қоҳира, Боғдод, Куфа ва Басрага бориб билим олишга ва араб тилида ижод қилишга мажбур бўладилар. Бу шаҳар Шарқнинг йирик илм ва маданият маркази бўлиб, улар орасида Боғдод шаҳри энг машҳури эди. IХ асрда бу шаҳарда «Байт-ул ҳикма» – «Донишмандлар уйи» Шарқнинг ўз давридаги Фанлар Академияси ташкил этилган эди. «Байт-ул ҳикма» да катта кутубхона ҳамда Боғдодда ва Дамашқда астраномик кузатишлар олиб бориладиган расадхоналар мавжуд эди. Бу ердаги толиблар тадқиқотлар билан бир қаторда қадимги юнон ва ҳинд олимларининг илмий меросини ўрганиш ва асарларини араб тилига таржима қилиш билан шуғулланадилар. Бу ерда ўрта асар илму-фанига катта ҳисса қўшган кўпгина Мовароуннахр ва Хуросонлик олимлар ижод қилишган. Шулар жумласидан, 20 дан ортиқ асарлар муаллифи, қомусий олим Муҳаммад Мусо ал Хоразмий ўз билимини ошириш мақсадида Хуросон, Эрон, Ироқ ва Сурия мамлакатларига бориб, математика, география, астраномия фанларига улкан ҳисса қўшган. «Байт-ул ҳикма» да фаолият кўрсатган олимларнинг яна бири буюк астраном, математик, географ Аҳмад ал-Фарғонийдир. У Фарғоналик бўлиб, аввал Марв, сўнгра Боғдод, Дамашқ ва Қоҳира шаҳарларига бориб, астраномия, математика, география фанлари билан шуғулланади. У Қохира шаҳри яқинида жойлашган Равзо оролида Нил дарёси соҳилига қадимги гидрометр – дарё оқими сатҳини ўлчагич «Миқёс ан – Нил» иншооти қурилишига раҳбарлик қилди. Ватандошларимиздан яна Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling