Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Саёҳат тушунчаси, одамларнинг мақсадларидан қатъий назар замон


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   190
Саёҳат тушунчаси, одамларнинг мақсадларидан қатъий назар замон 
ва маконда кўчиб юришни англатади ҳамда сайёҳатчиларнинг турмуш 
тарзи бўлиб хизмат қилади. 
Кўп асрлик тарихдан маълумки, инсонга савдони ривожлантириш, янги 
ерларни очиш ва ўзлаштириш, ресурслар ва янги транспорт йўлларини излаб 
топиш мақсадида жаҳон бўйлаб саёҳат қилиш хос бўлган. Цивилизациямизнинг 
ривожланишига ажратилган вақт унчалик катта бўлмай, беш минг йилга яқин 
давр билан белгиланади, бироқ бизгача фақат яқин ўтмишдаги саёҳатлар 
ҳақидаги ҳикоя ва тасвирларгина сақланиб қолган. Ўтмишдан бизга янги қитъа 
ва ерларни, халқлар ва табиий ходисаларни очган, ўзига хос географик 
тизимларни асослаб берган буюк саёҳатчиларнинг номлари маълум. 
Қадимги саёҳатлар ва зиёратчилик 
Энг қадимги саёҳатчилар қаторига аввало савдогарлар ва зиёратчиларни – 
(piligrim) киритишимиз аниқ. Янги ер ва ресурсларга эгалик қилиш ва савдо 
қилиш истаги инсониятни бошқа жойлар, ҳудудлар, мамлакатлар ва хаттоки 
қитъалар томон ундаган. Машҳур грек тарихчиси Геродот эрамиздан аввалги 
V-асрда барча маълум ва машҳур саёҳат ва ихтироларни тасвирлаб берган. 
Француз тадқиқотчиси ва географ олим Пифей (келиб чиқиши Массаллик - 
ҳозирги Марсел, Франция), эрамиздан аввалги 320 йилда уша вақтларда акл 


23 
бовар килмаган тарзда бутун Европа бўйлаб саёҳат қилган, Британия 
оролларини айланиб ўтиб, Норвегия ва Исландиягача етиб боргани тахмин 
қилинади. У «Океан ҳақида» (On the Ocean) деб номланган ажойиб асарни ёзиб 
қолдирган бўлиб, унда кўплаб географик янгиликлар ва ихтиролар тасвирлаб 
берилган. 
Қадимги Рим тарихига ва одатларига мурожаат қиладиган бўлсак, бадавлат 
аристократлар императорнинг рухсати билан дам олиш мақсадида бошқа 
мамлакатларга, масалан Мисрга саёҳат қилганини билиб олишимиз мумкин. 
Америка қитъасининг бир неча марта очилиши ва ўзлаштирилиши, 900-
1100 йилларда Исландия ва Гренландиянинг ўзлаштирилишини алоҳида қайд 
этиш жоиз. Колумбдан ҳам аввал жасур викинглар Гренландияга ва хаттоки 
Америка қитъасига етиб борганлар ва у ерда колонияларга асос солганлар. 
Уларнинг яшаган маконлари ҳозирда топилган бўлиб, хаттоки баъзи 
колонистларнинг исмлари ҳам аниқланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган. 
Ушбу экспедицияларга 982 йилда ирландиялик Эрик Рижий бошчилик қилган. 
«Буюк Ипак йўли» каби бошқа машҳур йўналишлар ҳам қадимги саёҳатларнинг 
айнан савдо мақсадларига асосланишидан дарак беради. 
Саёҳатларнинг ривожланишига зиёратчилар ҳам муносиб ҳисса қўшганлар. 
Турли дин вакиллари бўлган зиёратчилар ўз динларини кенгайтириш ва 
мукаддас жойларга бориб зиёрат қилиш мақсадида узундан-узоқ ва машаккатли 
саёҳатларни амалга оширганлар. Салб юришлари ўрта асрларнинг машҳур 
ходисалари сифатида қайд этилади. Ҳозирги пайтда зиёратчилик диний 
туризмнинг асосини ташкил қилиб, ўз фаолиятига кўра, кенг миқёсга эга 
ҳисобланади. Бунга мисол тариқасида ислом дини вакилларининг муқаддас 
Маккаю Мукаррама шаҳрига хажга бориши ёки христианларнинг Куддус 
шаҳрига зиёрат қилишларини келтириб ўтиш кифоя. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling