Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
7.3. Маданий – тарихий ресурслар
Маълум ҳудудда туризмни ривожлантиришда у жойнинг тарихий – маданий ресурслари салохияти асосий ўринни эгаллайди. Туристлик хизматда маданий – тарихий ресурслардан кўп мақсадларда фойдаланиш мумкин. Маданий мажмуаларнинг жозибадорлиги уларнинг тарихий ва таъсвирий баҳосига, фойдаланиш қўлайлилига боғлиқ. Мавжуд ресурслардан туризм фаолиятида интенсив фойдаланиш, яъни антропоген юкнинг ошиб бориши натижасида табиий туристлик ресурсларнинг ифлосланишига, тарихий обидаларнинг тез бузилишига олиб келади. Туризмга оид Гаага декларациясида қўйидаги таклифлар билдирилган: туристларни мамлакат ичкарисида ёки чет элда борган жойларида маданий мерос ва атроф – муҳитни сақлашга, уларга нисбатан ҳурматда бўлишга ўргатиш, ҳамда тарғиб қилиш; жойларда туристларни қабул қилиш даражасини аниқлаш, меъёрдан ортишига йўл қўймаслик лозим деб таъкидланади. Маданий – тарихий ресурсларга моддий ва маданий турли ёдгорликлар мажмуаси, маълум минтақанинг туристлик қизиқиш объектлари ҳисобланади. 83 Минтақаларнинг архитектура ёдгорликларига бойлиги туризмни ривожланишига туртки бўлади. Аммо охирги пайтларда туристлик оқимнинг ошиши айрим муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Маданий – тарихий ресурслардан туризм мақсадида сақлашни қуйидагича амалга ошириш таклиф қилинади: мавжуд тарихий жойлар, бинолар ва ёдгорликларни туристлик қизиқиш объектлари сифатида қайта тиклаш; табиий ресурсларни муҳофаза қилишни фаоллаштириш; туристлик эҳтиёжни қондириш мақсадида атроф – муҳитни сақлаш ва яхшилашда бошқарув органлари маъсулиятини ошириш. Туристлик ресурслар ичида жаҳон аҳамиятидаги маданий объект ва ёдгорликлар асосий ўринда туради. «Маданий мерос» дейилганда қўйидагилар тушинилади: - ёдгорликлар: архитектура бинолари, археологик аҳамиятидаги жойлар, илмий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга ғорлар, тарихий ёзувлар; - ансамбллар: илмий, маданий ёки тарихий аҳамиятга эга ўзаро боғланган бинолар гуруҳи. Масалан, Регистон ансамбли; - меҳмондўстлик жойлари: инсон ёки табиат томонидан яратилган эстетик, этнографик, тарихий аҳамиятга эга бўлган, ўзига жалб қилувчи ўзига хос жойлар. Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиладиган объектларнинг қўйидаги хусусиятлари ҳисобга олинади: - инсон ижодининг ноёб намуналари; - ажойиб маданий, архитектура объектлари, ҳамда маданий ландшафтлари- нинг алоҳида аҳамиятга эга ҳудудлари; - замонавий цивилизациянинг ноёб намуналари, қурилишлари; - инсон тарихи билан боғлиқ бинолар ёки архитектура ансамбллари, ландшафтлари. Табиатнинг ноёб кўринишларини бутунжаҳон рўйхатига киритиладиган хусусиятлари қўйидагилардан иборат: - ер қатламининг шаклланишида геологик-геоморфологик жараёнлар асосида шаклланган ёдгорликлар; - турли-туман ўзига ҳос экосистемалар, ландшафтлар; - маълум минтақанинг ўзига хос ўсимлик ва ҳайвонлари; - камёб биологик турлари. Туристлик ҳудуд ёки акватория – туристлик фаолиятда фойдаланадиган ноёб туристлик ресурслар жойлашган ҳудуддир. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling