Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай- дифференциялашган шакли
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай- дифференциялашган шакли ишбай
ишловчи ходимлар масъулияти ва манфаатдорлигини оширишга қаратилган шаклдир. Ушбу шаклда ишбай ишловчи ходимларга меҳнат ҳақи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг белгиланган энг кам миқдоридан бошлаб ўсиб борувчи расценкалар асосида ҳисобланади, мисол учун 100 дона маҳсулотгача ҳар бири учун 10000 сўмдан, 100 донадан 150 донагача ишлаб чиқарилганда, кейинги 50 дона маҳсулотнинг ҳар бири учун 12000 сўмдан, 150 донадан 180 донагача ишлаб чиқарилганда, кейинги 30 дона маҳсулотнинг ҳар бири учун 15000 сўмдан меҳнат ҳақи ҳисобланади. Шундай қилиб, бошқарувда меҳнатга ҳақ тўлашнинг турли шакллари ва уларга мос бўлган турли меъёрлар, ставкалар, тартиблар қўлланилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳар бир шакли бухгалтерия ҳисобида тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишга сарфланадиган ҳамда улар таннархига киритиладиган бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи харажатларини турли миқдорларда ҳисоб-китоб қилишни ҳамда ҳисобини юритишни тақоза этади. Чунончи юқорида келтирилган мисоллар асосида ишлаб чиқариш ходимларига турли шаклларда ҳисобланган ва ҳисобда акс эттирилиши лозим бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари қуйидагича бўлади: Кўрсаткичлар А ходим В ходим С ходим D ходим 1.Вақтбай шакл бўйича,сўм 228000 180000 270000 258400 2.Ишбай шакл бўйича, сўм 228 000 140 400 75 000 315 000 3.Ишбай-мукофатли шакл бўйича, сўм 228000 140400 75000 420450 4.Ишбай-кафолатли шакл бўйича, сўм 228000 140400 189000 420450 Маҳсулот (иш, хизма)лар таннархига киритиладиган бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи харажатлари жавобгарлик марказлари (цехлар, маҳсулот, иш ва хизматлар турлари) кесимларида тегишли аналитик счётларда ҳисобга олинади. Ушбу аналитик счётлар маълумотлари асосида корхоналарда бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи харажатлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли синтетик счётларда умумлаштирилади. Чунончи, бевосита меҳнат ҳақи харажатлари 2010»Асосий ишлаб чиқариш» счётида, билвосита меҳнат ҳақи харажатлари, чунончи сабабли тўхтовлар вақти ва меъёрдан ортиқ ишланган вақт учун меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари 2310 Ёрдамчи ишлаб 36 чиқариш» ва 2510 «Умумишлаб чиқариш» счётларида жамланади. Мос равишда ушбу харажатлар ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархига киритилади. Ишлаб чиқариш заруратлари билан боғлиқ бўлмаган тўхтовлар ва меъёрдан ортиқ қўшимча вақт учун ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари маҳсулот 9и, хизмат) таннархига киритилмайди, улар корхонанинг умумий фойдаси эвазига қопланади. Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling