32
харажатларига олиб борилади ва кейин эса маҳсулот (иш, хизмат)лар
таннархига маълум бир тартиб ва ставкалар бўйича тақсимланади.
Билвосита
меҳнат ҳақи харажатларига ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари,
бригадирлари, инженерлари, назоратчилари, фаррошларига ҳисобланган меҳнат
ҳақи мисол бўлади.
Бевосита ва билвосита меҳнат ҳақини ҳисоблашга қуйидагилар асос
бўлади:
* меҳнатга ҳақ тўлашнинг танланган шакллари;
* ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш ва кўрсатилган
хизмат)нинг натурал миқдори (ҳажми)ни ифодаловчи ҳисоботлар, нарядлар,
карточкалар;
* ҳақиқатда ишланган меҳнат вақти, ишлаб чиқаришдаги
сабабли
(мажбурий) ва сабабсиз тўхтовлар вақти, меҳнат қонунчилигига кўра
белгиланган меъёрдан ортиқча ишланган вақтдан ортиқ ишланган меҳнат вақти
миқдорини акс эттирувчи ҳужжатлар (табель, наряд,
буюртма карточкалари,
буйруқлар, фармойишлар, қарорлар);
* бир бирлик ишланган вақт (соат, дақиқа), мажбурий тўхтовлар вақти,
меъёрдан ортиқ ишланган учун белгиланган асосий ва қўшимча ставкалар;
*бир бирлик маҳсулот (иш, хизмат) учун белгиланган меҳнат ҳақи
ставкаси;
*бир бирлик маҳсулот (иш, хизмат) учун вақт сарфининг меъёрий ва
ҳақиқий миқдори;
*бир бирлик маҳсулот (иш, хизмат)га кетадиган меъёрий вақт сарфи учун
белгиланган ставка;
*тежалган вақт ёки режа кўрсаткичларини ортиғи (ками)
билан
бажарилгани учун мукофат тўлаш (жарима миқдори) меъёрлари;
*кафолатланган меҳнат ҳақини тўлаш бўйича
белгиланган тартиб ва
ставкалар.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари. Корхоналарда
бевосита ва билвосита
меҳнат ҳақи қуйидаги шакллардан бири бўйича ҳисобланади:
- вақтбай шакл;
- вақтбай-мукофатли шакл;
- ишбай шакл;
- ишбай-мукофатли шакл;
- ишбай -кафолатли шакл;
- ишбай-дифференциалашган шакл.
Do'stlaringiz bilan baham: